Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТАЙИНЛОВ

×

 2021-04-22 10:05:01    70

PDF yuklash
Chop etish


Яхёжон Солиев Ўзбекистон тумани ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди. 

Солиев Яхёжон Нўмонович Ўзбекистон тумани ҳокимининг ўринбосари-туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинланди. 

У туман ҳокимининг 2021 йил 21 апрел кунги 277-сонли қарорига асосан мазкур вазифада иш бошлади.

Яхёжон Солиев 1985 йилда Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида туғилган. 2009 йилда Фарғона давлат университетининг иқтисодиёт йўналишини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2010 йилда Ўзбекистон тумани ҳокимлиги иш юритиш котиби вазифасида бошлаган Яхёжон Солиев 2010-2020 йиллар давомида туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бош мутахассиси, иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи, туман ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосарининг бош мутахассиси вазифаларида фаолият юритган.  

Лавозимга тайинлангунга қадар Қўқон шаҳар ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарининг бош мутахассиси вазифасида меҳнат қилаётган эди.