Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТАЙИНЛОВ
2021-04-20 11:42:19 184
Эркинжон Нишонов Ўзбекистон тумани ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари вазифасида ишлаб келган Нишонов Эркинжон Хусанбоевич туман ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
Эркинжон Нишонов 1980 йилда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос.
Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Ўзбекистон тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ҳуқуқшуноси вазифасидан бошлаган Эркинжон Нишонов шу кунга қадар туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи I-тоифали мутахассиси, иш юритиш бўлинмаси мудири ва ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимларида фаолият юритиб келган.
Маълумот ўрнида, ҳокимнинг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси лавозим ва мақом жиҳатидан ҳоким ўринбосари даражасига тенглаштирилади.