Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 116 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Олий Мажлис Сенатининг ишчи гуруҳи Ўзбекистон туманига ташриф буюрди

×

 2021-04-14 23:57:54    125

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ишчи гуруҳи бугун Ўзбекистон туманида бўлиб, аҳоли билан бевосита мулоқот олиб бориш орқали уларни ўйлантираётган муаммоларни, секторлар кесимида “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида амалга оширилаётган ишларни ўрганишди.

Сенатнинг Давлат бюджети ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Абдуваҳобов, сенаторлар Топиболди Холдоров, Манзурахон Салимовалар маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини ўрганиш мақсадида тумандаги “Кичик Оқмачит”, “Намуна”, “Қумбосди”, “Хотамтой” ва А.Жомий номли маҳаллаларида бўлди.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ўрганиш жараёнларида сенаторлар асосий эътиборни “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан ишлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, уй-жой муаммолари, саломатлигини сақлаш масалаларида олиб борилаётган ишлар самарадорлигига қаратдилар.

Ишчи гуруҳга туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамроҳлик килди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати