Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Аёллар дафтари”даги 70 нафар хотин-қизларга имтиёзли кредит асосида турмушда зарур жиҳозлар ажратилди
2021-04-09 23:20:19 185
Ўзбекистон туманида "Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш борасида салмоқли ишлар олиб борилмоқда.
Туман ҳокимлигида ташкил этилган, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган навбатдаги тадбирда ҳам аёллар истаклари инобатга олинди.
Туман ҳокимлиги ташаббуси билан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда АТ “Халқ банки” Ўзбекистон филиали ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда маҳаллалардан ташриф буюрган “Аёллар дафтари”даги опа-сингиллар жам бўлишди.
Уларнинг 70 нафарига ўз ҳохишларига кўра АТ “Халқ банки” Ўзбекистон филиали томонидан томонидан имтиёзли кредит асосида 450 млн. сўмлик тикув машинаси, газ плитаси, музлатгич ва микротўлқинли печ каби турмушда зарур бўлган жиҳозлар берилди.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев юртимизда аёллар ҳамиша эъзозда эканлигини таъкидлаб, бу каби қўллаб-қувватловлар давом этишини маълум қилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати