Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 88 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Дастлабки эшитув-суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислохотлар самараси

×

 2021-03-31 10:49:01    206

PDF yuklash
Chop etish


Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар имзоланди.

Ўзгартириш ва қўшимчаларнинг асосий қисми суд тизимининг қайта ихтисослашуви, суд қарорларини қайта кўриш институтининг такомиллаштирилиши билан боғлиқ.

Жиноят-процессуал кодексига киритилган янги ўзгаришларга кўра, шахснинг айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо тайинлаш, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш, унинг асослари ва тартиби, келиб тушган жиноят иши бўйича судьянинг ҳаракатлари ифодалаб берилган.

Судья жиноят ишини айблов далолатномаси, айблов хулосаси ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор билан қабул қилиб олганидан сўнг дастлабки эшитув ўтказиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкинлиги белгиланди.

Суд тарафларнинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказади.

Дастлабки эшитув учун жиноят иши бўйича иш юритишни тўхтатиб туриш, иш юритишни тугатиш, жиноят ишини айблов далолатномасини, айблов хулосасини ёки тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган прокурорга юбориш, жиноят ишларини бирлаштириш, номақбул далилларни ишдан чиқариб ташлаш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.

Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув судья томонидан жиноят иши бўйича дастлабки эшитувни тайинлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган пайтдан эътиборан беш суткадан кечиктирмай бошланиши керак.

Дастлабки эшитувни ўтказиш давомийлиги дастлабки эшитув бошланган кундан эътиборан ўн суткадан ошмаслиги керак.

Дастлабки эшитув судья томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда, тарафлар иштирокида ўтказилади.

Тарафларни суд мажлисига чақириш тўғрисидаги билдириш дастлабки эшитув ўтказиладиган кунга қадар камида уч сутка олдин юборилган бўлиши керак.Дастлабки эшитув натижалари бўйича судья ЖКнинг тегишли моддасида назарда тутилган ажримлардан бирини чиқаради.

Жиноят процессуал кодексга киритилган дастлабки эшитув тушунчаси суд-ҳуқуқ соҳаси ислоҳотлари туфайли киритилган янгиликлардан бири ҳисобланади.

Э.Хакимов

ЖИБ Қўқон шаҳар судининг судьяси