Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-секторда ҳам аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган ярмарка ўтказилди
2021-03-31 02:06:57 337
“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган банд бўлмаган ёшлар ва аёлларни бандлигига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон тумани ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор штаби, туман ҳокимлиги, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тумандаги “Баркамол авлод” болалар марказида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Унда 3-сектор ҳудудидаги 19 та маҳаллалардан ташриф буюрган “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарлари рўйхатига киритилган фуқаролар иштирок этди.
Ташкил этилган тадбир доирасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси билан биргаликда асаларичилик, иссиқхона, уй-рўзғор буюмлари ва тикувчилик каби соҳаларга оид маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ўтказилди.
Ярмарка иштирокчиларига аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан корхона ва ташкилотлар, хусусий тадбиркорлик субъектларининг бўш иш ўринлари, таъминотчи корхоналарнинг маҳсулотлари секторга бириктирилган банк - АТ "Халқ банки" нинг имтиёзли кредитлари асосида таклиф этилди.
Аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган ярмаркада 102-Яйпан сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Мавлудахон Ходжаева ҳам иштирок этди. Депутат М.Ходжаева 10 дан ортиқ хотин-қизларнинг турли масалалардаги, хусусан соғлиқни сақлаш йўналишларидаги мурожаатларининг қонуний ечимини топишга кўмаклашди.
Шунингдек, ярмарка давомида туман адлия ва соғлиқни сақлаш бўлимлари масъулларига мурожаат қилган иштирокчиларга бевосита шу ернинг ўзида 50 дан ортиқ ҳуқуқий, тиббий ва давлат хизматлари кўрсатишга оид маслаҳатлар берилди.
3-сектор штаби ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази тақдим этган маълумотга кўра, ярмарка натижаларига кўра 21 нафар фуқароларга ишга жойлашишлар учун йўлланмалар берилди, 23 нафар ёшлар ва аёллар касбда ўқитиш курсларига йўналтирилди.
Ярмарка иштирокчилари, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз хотин-қизлар ва ёшларни тадбиркорлик фаолиятини бошлаб, даромад олишлари учун АТ “Халқ банки” туман филиали томонидан уларнинг 37 нафари билан тегишли тартибда шартномалар тузилиб, 350 млн. сўмлик тикув машиналари, микротўлқинли печ ва асаларичилик фаолияти учун имтиёзли кредитлар ажратилди.
“Ёшлар ва аёллар дафтар”ларида аниқланган ҳар бир ишсиз ёшлар ва аёлларнининг бандлигини таъминлашга қаратилган ана шундай тадбирлар туманда давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати