Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 64 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги эҳтиёжманд оилаларга тикув машиналари ҳамда қўй тарқатилди

×

 2021-03-31 00:00:01    191

PDF yuklash
Chop etish


Аввалроқ, Ўзбекистон туманидаги оғир ижтимоий ҳолатдаги ҳудудлар дея белгиланган – “Кичик Оқмачит”, “Намуна”, “Қумбосди” ва “Хотамтой” маҳалла фуқаролар йиғинларида халқ депутатлари туман Кенгашининг сайёр сессиялари ўтказилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур сессияларда ушбу ҳудудларни ривожлантириш дастурлари тасдиқланган эди. 

Дастур доирасида маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш тадбирлари ҳам кўзда тутилган. 

  Бугун, ана шундай оилаларни қўллаб-қувватлаш йўлида навбатдаги хайрли тадбир ташкил этилди.

Эзгу тадбир доирасида мазкур маҳаллаларда яшовчи, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган 9 нафар фуқароларнинг ҳар бирига 2 бошдан, жами 18 бош қўй ҳамда 3 нафар хотин-қизларга замонавий тикув машиналари беғараз топширилди.

Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

– Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида маҳаллаларга кириб бориб, сизларнинг дарду ташвишларингга шерик бўлишга интиляпмиз. Бугунги тадбир орқали ҳам ўзларинг истаганларингдек, бандликларингни таъминлаш, сизларга қўшимча даромад манбалари яратиш йўлида кўмакчи бўлишни истадик. Бугун сизларга тақдим этилаётган маҳсулот ва чорва ҳайвонларини хеч қандай кредит асосида эмас, балки беғараз кўмак сифатида қабул қилинг, - дейди туман ҳокими. 

1-сектор штабида ўтган тадбирдан сўнг туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари Қумбосди ва Хотамтой маҳаллаларидаги ана шундай оилалар вакиллари ҳолидан ҳам хабар олиб, ҳадяларни ўз эгаларига топширишди.   

Шубҳа йўқки, бу опа-сингилларимиз эндиликда замонавий тикув машиналари ёрдамида оилага қўшимча даромад келтириш ширин ташвишида бўладилар, чорва ҳайвонлари эса бу хонадонларга барака бўлиб инади. Зеро, муборак ҳадисларда айтилганидек, “Уйда боқиладиган бир қўй бир барака, икки қўй икки барака, уч қўй уч барака”.

Ўзбекистон туманида бу каби хайрли ишлар давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати