Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-03-25 23:11:09    179

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, туман ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди

Унда тумандан сайланган Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, сиёсий партия ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Сессия кун тартибидан бир қатор масалалар ўрин олди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман cайлов комиссияси раиси Комилжон Шерматовнинг ахбороти тингланди.

Жорий йилнинг 14 март куни Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашига бўшаб қолган ўрнига депутатлик сайлови бўлиб ўтган эди. Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг 7-Нурсух сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга депутатликка сайланган Юлдашев Шерзоджон Акрамовичнинг депутатлик ваколати эътироф этилди. Депутат этиб сайланган туман ҳокимига депутатлик гувоҳномаси ҳамда кўкрак нишони топширилди.

Сессия кун тартибига киритилган навбатдаги масалалар юзасидан тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш масалалари, бу борада сектор раҳбарлари ҳамда дахлдор муассасалар томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. “Темир дафтар”, “Аёллар ва ёшлар” дафтарлари рўйхатига киритилган оилалар аъзоларини иш билан таъминлаш, уларни ҳар томонлама моддий қўллаб-қувватлаш натижасида, секторлар томонидан ўрганишлар давомидаги бундай оилаларнинг ўз розилиги билан мазкур дафтарлардан чиқариш бўйича таклифлари депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланди.

Шунингдек, сессияда Кенгаш ваколатига кирувчи яна бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи  Мамадолим Сатторов, туман ҳокимининг ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолова, Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон тумани бўлими раҳбари Улуғбек Раззоқов, туман Кенгаши депутати Асроржон Қурбонов, туман молия бўлими мудирининг ўринбосари Озодбек Умматов ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шамсиддин Эшонқуловлар ҳисобот берди.

Сессия иштирокчилари кун тартибида масалалар юзасидан ҳисобот берувчилар, сектор раҳбарлари ва сессияда иштирок этаётган мутасаддиларга ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.