Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бугун маҳаллаларда нима гап?

×

 2021-03-22 18:02:32    166

PDF yuklash
Chop etish


22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни

Фарғонада Маҳалла тизими ходимлари куни кенг нишонланмоқда.

Вилоятда 1 минг 41 та маҳалла фуқаролар йиғини фаолият кўрсатаётган бўлиб, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. “Маҳаллабай” ишлаш бўйича янги тизим жорий этилаётгани ҳам маҳаллани халқчил идорага айлантиришга хизмат қилмоқда. Жорий йилда илк бор 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни шаҳар ва туманларда кенг нишонланмоқда.

Маҳалла азалдан миллий қадриятлар, эзгу амаллар маскани бўлган. Меҳр-оқибат, аҳиллик ва тотувлик, эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, тўй-томоша, ҳашару маъракаларни кўпчилик билан бамаслаҳат ўтказиш, яхши-ю ёмон кунда бирга бўлиш каби халқимизга хос урф-одат, анъаналар маҳалла муҳитида шаклланган. Бугун эса  жамиятда унинг мавқеи янада ошди, ваколатлари кенгайди. Ҳозирда маҳаллаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларга шароитлар яратишга муҳим эътибор бериляпти.

Айни кунларда 107 та маҳалла фуқаролар йиғини  бинолари янги бунёд этиляпти, 38 тасида эса таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ўтган давр мобайнида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 8 та, давлат-хусусий шериклик асосида 160 та, ҳомийлик йўли билан 17 та, қўшимча маблағ ажратиш орқали 11 та маҳалла фуқаролар йиғини таъмирланди. Уларда ходимларнинг хизмат олиб боришлари учун барча шароитлар яратилди. Вилоят  маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан биргина 2020 йил давомида 620 та маҳалла фуқаролар йиғинларига компьютер жамланмалари, 218 таси мебель жиҳозлари билан таъминланди. Жорий йилнинг ўтган даврида эса 5 та  маҳалла фуқаролар йиғинларига мебель жиҳозлари олиб берилди.

Ўзбекистон туманида 75 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бўлиб, ўтган йилда 9 та  маҳалла биноси жорий, 2 таси эса реконструкция ва капитал таъмирдан чиқарилди. 11 таси учун эса янги бинолар қуриб берилди. Жорий йилда эса бу ишларнинг кўлами янада кенгаймоқда. Ҳозирда 10 та маҳаллада янги бино қурилиши ишлари олиб борилмоқда.

“Оқтепа” маҳалла фуқаролар йиғини биносига бугун кўпчилик ҳавас билан қарайди. Бу бежиз эмас. Чунки ҳашар йўли билан кўркам ва янги маскан қад ростлади.

– Маҳалламизда уч мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мадаминжон Қаҳҳоров. – Илгарилари бинода умуман шароит йўқ эди. Бугун барчаси ўзгарди, хоналарда фаолитимиз учун барча шароитлар  яратилди.

Бугунги кунда вилоятда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган. Шунингдек, томорқадан унумли фойдаланиш, ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳам доимий эътиборда. Фарғона тажрибаси асосида “маҳаллабай” ишлаш тизимининг яратилгани ҳам ҳудудларда салмоқли ишлар бажарилаётганидан далолатдир.

Маҳалла тизими ходимлари куни вилоятда юксак савияда ташкил этилмоқда. “Маҳалла  – жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждони кўзгуси” деган ғоя остида ҳудудларда “Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги” бошланган бўлиб, 28 мартга қадар давом этади. Ҳафталик доирасида турли маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

М. Сулаймонов, ЎзА