Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 187 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги маҳаллаларда янгиланиш, яшариш айёми кенг нишонланмоқда

×

 2021-03-19 15:06:34    101

PDF yuklash
Chop etish


Наврўз байрами халқимиз ҳаётидан мустаҳкам ўрин эгаллаган, унинг руҳиятини, маънавий қиёфасини намоён этадиган азалий байрамдир.

Бугун ушбу қутлуғ айём Ўзбекистон туманининг ҳар бир маҳалла ва қишлоғида, хонадон ва оилаларда муносиб нишонланмоқда.

Шарқона янги йилнинг ва табиат уйғонишининг бошланиши, асл миллий ва ҳамиша ардоқли байрамимиз бўлган Наврўзнинг юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик рамзи сифатида муҳим аҳамият касб этади. Бу жойларда ташкил этилаётган байрам тадбирларида ҳам ёққол намоён бўлади.

Тумандаги “Обод қишлоқ” маҳалласида ташкил этилган ана шундай шодиёнага, маҳалла аҳлини қутлаш учун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ташриф буюрдилар.

- Мана шундай файзли айёмда сиз азизларни, сиз орқали барча маҳалла аҳлига юксак ҳурматим ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман. Ҳаётингиз баҳор тонгидек тиниқ, бахтли ва фаровон бўлсин!, - дея йиғилганларни байрам билан самимий табриклади туман ҳокими. 

Тадбирда эҳтиёжманд, “Аёллар дафтари”га киритилган опа-сингилларимизга байрам совғалари тақдим этилди. 

Байрам шодиёналари тумандаги барча ҳудудларда, қишлоқ ва маҳаллаларда ана шундай кўтаринки руҳда давом этмоқда. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати