Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Яна 63 нафар ёшга ер берилди
2021-03-19 14:56:24 161
Ўзбекистон туманида қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида белгиланган тадбирлар давом этмоқда.
Ишсиз ёшларни молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратишга қаратилган ер ажратиб бериш тадбирлари шулар жумласидандир.
Куни-кеча “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган яна 63 нафар ёшларга деҳқончилик қилишлари учун яшаш манзилларига яқин бўлган турли фермер хўжаликлари дала майдонларидан 10 сотихдан кам бўлмаган ер майдонлари ажратиб берилди.
Энди улар “Жўраев Элдор”, “Мадаминбек Бойматжон”, “Саиджон Салмонович”, “Райимжон Исағали ўғли”, “Ғаниев Нурали”, “Мухиддинбой Хасанбой Шамс” ва “Турдибой сулоласи” каби фермер хўжаликлари дала майдонларида эртанги экинлар экиб, оила даромадини яхшилашга ўз ҳиссаларини қўшадилар.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати