Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Йўли сознинг-иши соз
2021-03-19 14:51:18 143
Ўзбекистон туманидаги 4P-154 “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўлининг 2 километрлик қисмида айни кунларда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Дархақиқат, А.Навоий кўчаси тумандаги марказий кўчалардан бири ҳисобланиб, Конизар қишлоғи, Яйпан шаҳар Оқтепа, А.Жомий маҳаллалари бўйлаб давом этади. Айни шу йўлнинг баъзи таъмирталаб қисмлари туманимиз аҳолиси ва меҳмонларига ноқулайлик туғдираётганлиги сир эмас эди.
Мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан жорий таъмирлаш, асфальт ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.
- Дастлабки босқичда А.Навоий кўчасининг 2 километр қисмини тўлиқ жорий таъмирлаб, асфальт ётқизиш, йўл чизиқларини янгидан чизиш ишларини бажарамиз. Бу хали хаммаси эмас, йил охиригача айнан шу йўлнинг жами 10 км. қисмида ана шундай жорий таъмирлаш ишларини амалга оширишни режалаштирганмиз дейди, биз билан суҳбатда корхонанинг 4-қурилиш бўлими бошлиғи Дилмуроджон Кимсанов.
Аввалроқ тумандаги ички йўлларда ҳам таъмирлаш ишлари бажарилаётганлиги ҳақида маълум қилган эдик.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати