Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида умумхалқ ҳашари уюшқоқлик ва кўтаринки руҳда давом этмоқда
2021-03-13 10:59:35 142
Бугунги "Обод ва кўркам маҳаллам" шиори остидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари туманда кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Эрта тонгданоқ бошланган ҳашар тумандаги барча маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, меҳнат жамоалари ва кўча-кўйда уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Умумхалқ хайрия ҳашарида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини амалга оширмоқда. Кўчаю хиёбонлар, кўп қаватли уйлар, муқаддас қадамжолар атрофи тартибга келтирилмоқда. Турар жой мавзелари, маҳаллаларда мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари экилмоқда.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, пенсионерлар, ёлғиз қариялар, ногиронлар,эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойларини саринжом-саришта қилишга кўмаклашилмоқда.
Сиз ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этинг!
Хайрия хашари жойларда давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати