Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 53 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг навбатдаги қабулида ҳам 100 дан зиёд мурожаат кўриб чиқилди

×

 2021-03-05 00:43:39    167

PDF yuklash
Chop etish


Аввал маълум қилинганидек, Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг ҳар пайшанба куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида фуқаролар қабулини ўтказиб келмоқда.

Фуқароларга янада қулайлик яратиш, уларнинг мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида бу сафарги қабул ҳам туман ҳокимлиги биносида ташкил этилди.

Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этган қабулда ҳудудлардан ташриф буюрган фуқароларнинг 100 дан зиёд мурожаатлари, таклиф ва муаммолари кўриб чиқилди.

Туман раҳбари билан учрашувда фуқаролар томонидан уй-жой олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, кредит олиш, коммунал масалалар, соғлигини тиклаш, моддий ёрдам олиш, ўқиш учун тўлов контрактига ёрдам, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш, деҳқончилик ва тадбиркорлик учун ер олиш каби масалалар, шунингдек яна бошқа соҳаларга мурожаат, таклиф ва мулоҳазалар келиб тушди.

“Жонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Гулмирахон Ўсарова моддий ёрдам ва бандлик масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилди. Даштхасан қишлоғида яшовчи Кимсанбой Эшонқулов эса қабулга бир гуруҳ ҳамқишлоқлари билан келиб, маҳалла йўлининг маълум қисмини асфальтлаштиришда амалий кўмак сўради.

Муаммоларнинг аксариятига қабул чоғида ижобий ечим топилди. Ижроси маълум муддат ва қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича эса, аниқ чоралар кўриш юзасидан тегишли масъуллар ва идора раҳбарларига топшириқлар берилди. 

Қабул якунида ҳар бир мурожаат таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати