Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Прокурор секторида «Ёшлар» ва «Аёллар дафтари»га киритилганлар бандлигини таъминлашга қаратилган меҳнат ярмаркаси ўтказилди

×

 2021-03-02 23:55:39    222

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлашга қаратилган яна бир амалий учрашув ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Прокурор сектори ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан олтмишга яқин «Ёшлар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган ёшлар ва хотин-қизлар иштирок этган мазкур тадбирда уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, ишсизликка барҳам бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Туман прокуратураси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда ишсиз ёшлар ва аёллар ўзларини қизиқтирган саволларига учрашувда қатнашган туман масъулларидан батафсил жавоб олдилар.

Ўтказилган меҳнат ярмаркасида тумандаги 12 та корхона ва ташкилотлар 180 га яқин бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази тақдим этган маълумотга кўра, ярмарка доирасида ҳудуддаги 5 нафар ишсиз аёлларга хақ тўланадиган жамоат ишларига йўлланма берилган.

Авғон маҳалласида яшовчи яна 5 нафар хотин-қизлар «Уста-шогирд» усулида тикувчилик йўналишида касбга ўқитиш учун хужжатлари расмийлаштирилди.

Охунқайнар қишлоғида яшовчи, “Темир дафтар” рўйхатига киритилган Кларахон Расулованинг субсидия асосида иссиқхона қуриб бериш борасидаги мурожаатига кўра, бевосита шу куннинг ўзида унинг хонадони ўрганилиб, иссиқхона қуриб бериш учун ариза қабул қилинди.

Шунингдек, Авғон маҳалласида яшовчи яна бир ишсиз аёл - Озодахон Асқарованинг мурожаати асосида, мутахассислиги бўйича ҳудуддаги 29-давлат мактабгача таълим муассасасига ёрдамчи тарбиячи вазифасига йўлланма берилган ва ишга жойланган.

Бўш иш ўринлари ярмаркасида Қўқон давлат педагогика институти ҳузуридаги Ўзбекистон саноат техникумида ташкил этилган Мономарказ фаолияти, ўқувчилар ва битирувчиларга яратилган имтиёзлар, имкониятлар тўғрисида иштирокчиларга кенг тушунтиришлар берилди.

Тадбир доирасида АТ “Халқ банки” Ўзбекистон филиали томонидан ҳозирда ишсиз бўлган, кредит олиш истагидаги 10 нафар хотин-қизларга кредит хужжатлари расмийлаштирилиб, таъминотчилар - “ZOJE” ва “JACK” фирмалари томонидан ишлаб чиқарилган замонавий тикув машиналари берилди.

 Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати