Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 84 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Вояга етмаганлар ҳуқуқларига доир қонунчиликдаги янгиликлар

×

 2021-03-02 00:02:12    167

PDF yuklash
Chop etish


2021 йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди.

Ушбу қонуннинг мақсади юртимизда вояга етмаган шахслар манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш, уларни  мажбурий меҳнатга, таъқиқланган ёки ғайриқонуний бирлашмалар фаолиятига жалб қилиш ҳамда вояга етмаганлардан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш ҳолатлирига чек қўйиш ва бундай ҳаракатларни содир этганларнинг жавобгарлигини сўзсиз таъминлаш ишларини янада кучайтиришдан иборат.

Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўгимчаларнинг мазмуни ва моҳияти шундаки, эндиликда вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахснинг 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлгани ҳолда уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Ушбу жиноятни содир этган шахсга 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Шунингдек, вояга етмаган шахсни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Ушбу жиноятни содир этган шахсга 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига киритилган ўзгартиришларга кўра вояга етмаган шахсни меҳнатга бирор-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаган шахс тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланди.

Илгари маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг такрор содир этилган тақдирда жиноий жавобгарлик белгиланган.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон туман адлия бўлими