Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳар бир мурожаат эътиборда
2021-02-25 23:57:22 173
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида ҳафтанинг хар пайшанба куни Ўзбекистон Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида фуқаролар қабулини ўтказмоқда.
Бугунги ташкил этилган қабулда ҳам ҳоким ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари қатнашдилар.
Қабул давомида иштирок этган 100 дан зиёд фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари, таклиф ва муаммолари кўриб чиқилди.
Туман ҳокими билан очиқ мулоқотда фуқаролар томонидан уй-жой олиш, ишга жойлашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, моддий ёрдам, оилавий масалалар, кадастр, банк кредитлари, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш, деҳқончилик ва тадбиркорлик учун ер ажратиш каби масалаларга оид мурожаатлар, шунингдек бошқа бир қатор соҳаларга доир таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Муаммоларнинг аксариятига қабул чоғида ижобий ечим топилди. Ҳал этилиши муддат талаб этувчи мурожаатлар бўйича туман ҳокими тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар бериб, ижро муддатлари ва масъуллар назорат-режасига қайд этилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати