Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Эҳтиёжманд аёлларга тикув машиналари хайрия қилинди
2021-02-20 22:36:29 218
Ўзбекистон туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал этишга қаратилган тадбирлар доимий равишда амалга ошириб келинмоқда.
Туман ҳокими иштирокидаги сайёр қабулларда хотин-қизларнинг бу борадаги талаб-истаклари ёки бевосита мурожаатлари ижросини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Айни шу мақсадда бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ҳамда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ҳамкорлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун хайрия тадбири амалга оширилди.
Кам таъминланган, ногиронлиги бўлган фарзанди бор, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва “Аёллар дафтари”га киритилган 5 нафар хотин-қизларга замонавий тикув машиналари топширилди.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев тикув машиналарини айнан шу қатламдаги аёлларга топшириш чоғида, улар жамиятда ёлғиз эмаслигини - доимо давлат эътиборида эканликларини таъкидлади.
Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасидаги эзгу тадбирлар давом этмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати