Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЭНГ ЧИРОЙЛИ НУТҚ ЭГАСИ АНИҚЛАНДИ
2021-02-19 02:27:13 146
Ўзбекистон туманидаги 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби концерт залида “Энг чиройли нутқ эгаси” кўрик-танлови ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ва мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, педагог устозларнинг нутқ маданияти ҳамда билим ва малакаларини ошириш мақсадида ташкилланган мазкур кўрик-танловда 11 нафар мактабгача таълим ташкилоти директорлари иштирок этди.
Тадбирда туман ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ўринбоев, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ш.Шокиров, “Соғлом авлод учун” ҳайрия фонди туман бўлинмаси директори Х.Мадрахимова, туман мактабгача таълим бўлими мудираси Х.Қўзиева, 1-умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари М.Эргашева, туман мактабгача таълим ташкилоти директорлари ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.
Дастлабки босқичда тумандаги мактабгача таълим ташкилотларининг 62 нафар мактабгача таълим ташкилоти директорлари қатнашган бўлса, навбатдаги босқичда ҳудудий ғолиблар ўзаро беллашди.
Танлов 3 та шарт асосида олиб борилди.
- Аслини олганда, бугунги қатнашувчиларнинг барчаси ҳам ғолибликка муносиб. Уларнинг маҳорати, давлат тилига бўлган ҳурмат-эҳтироми алоҳида эътирофга муносиб, дейди туман мактабгача таълим бўлими мудираси Хафизахон Қўзиева.
Ҳакамлар хулосаларига кўра, 35-МТТ директори Наргизахон Жўраева учинчи ўринни эгаллаган бўлса, 57-МТТ директори Дилшодахон Маҳкамова иккинчи, 11-МТТ директори Дилнозахон Якубова биринчи ўринга муносиб кўрилди.
Ғолиблар ва иштирокчиларга туман ҳокимлиги ҳамда “Соғлом авлод учун” ҳайрия фонди туман бўлинмаси каби ҳамкор муассасаларнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати