Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мақсад – тадбиркорларга яқиндан кўмакчи бўлиш
2021-02-19 02:14:45 212
Туман аҳолисига қулайликлар яратиш, истеъмолга чиқарилаётган гўшт ва гўшт маҳсулотлари сифати ва хавфсизлиги таъминлаш, юқори сифатли тери ва ичак хомашёси тайёрланишини йўлга қўйиш мақсадида “New mandarin foods” МЧЖ томонидан Конизар қишлоғида замонавий қушхона ишга туширилган.
2020 йилда фойдаланишга топширилган қушхона Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 майдаги “Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 386-сонли қарори талаблари асосида замонавий типдаги автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозланган.
Ушбу қушхона 1 кунда 50 бош йирик шохли моллар, 60 бош майда шохли молларни сўйиш қувватига эга.
Тадбиркорнинг мурожаати ва таклифига асосан Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур қушхона фаолияти билан танишди.
Бундай қушхоналарнинг самарали фаолияти туман аҳолисининг юқори сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабини қондиришга, бирламчи ишлов берилган сифатли тери ва ичак хом ашёси тайёрланишига, шунингдек туман ҳудудида зооантропоноз касалликлар бўйича эпизоотик барқарорлик таъминланишига хизмат қилиши таъкидланди.
Тадбиркор мурожаатига асосан қушхона фаолиятини ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида зарурий чоралар белгиланди.
Бу борада туман Ветеринария бўлими ва бошқа мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати