Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сайёр қабул - халқ билан мулоқотнинг самарали усули
2021-02-17 23:43:37 146
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳудудларда фуқаролар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганмоқда.
Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида ҳудудларда туман ҳокими, 1-сектор раҳбарининг сайёр қабуллари давом этмоқда.
Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули “Зинаша” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
Мурожаатларнинг аксарияти ичимлик суви қудуғини ўрнатиш, дехқончилик қилиш учун ер ажратиш, электр таянч устунларини алиштириш, маҳалладаги ички зовурларни тозалаш, тунги ёритгич чироқларини ўрнатиш, ҳудудларни асфальтлаштириш каби масалаларга оид бўлди.
Қабулда иштирок этган фуқаролардан 19 та мурожаат қабул қилиниб, уларнинг маълум қисмига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати