Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида яна 20 нафар ёшга деҳқончилик учун ер ажратиб берилди
2021-02-17 09:29:27 174
Ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш – бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб вазифаларидан бирига айланган. Боиси, ҳозирги давр уларга зарур даромад манбаи яратиш, касб-ҳунарга ўқитиш, бизнесни бошлашга кўмаклашиш каби масалаларни ҳал этиш, бу борада жиддий чоралар кўришни тақозо этмоқда.
Бу борада, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида айни йўналишда берилган топшириқларнинг асосий мақсади ҳам ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
Ўзбекистон туманида ҳам ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
“Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларнинг оилалари даромадларини ошириш мақсадида уларга ер ажратиб берилиши ташаббусининг давоми сифатида бугун ҳам «Ривож» фермер хўжалиги тасарруфидаги экин майдонидан 2 гектар ер майдони 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи 20 нафар ёшларга 10 сотихдан ажратиб берилди.
Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев, ДХХ туман бўлими раҳбари Одилжон Сиддиқов, туман ҳокими ўринбосарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ёшлар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, ёшларга ушбу экин майдонларидан унумли фойдаланишлари ва ўзларининг ҳалол меҳнатлари билан оилавий иқтисодини юксалтиришларига умид билдирди.
Йиғилганлар ёш деҳқонларнинг бошлаётган ишларига омад тиладилар.
Деҳқончилик қилиш учун ер олган ёшларга мутахассислар томонидан экин майдонидан самарали фойдаланиш, экинларни парваришлаш агротехникаси ҳақида бўйича зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Ишсиз ёшларга яна ер ажратиб бериш тадбирлари туманда давом этади.
Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2-сектор ҳудудидаги 19 нафар ишсиз ёшга 20 сотихдан ер ажратиб берилган эди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати