Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ОБОДЛИК БОР ЖОЙДА ФАЙЗ-БАРАКА БЎЛАДИ
2021-02-15 22:19:07 209
Тозалик, ободончилик бор жойда хайр-барака бўлади. Зеро, ҳаво ҳароратининг кун сайин илиқлашиши ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари учун қулай муҳит яратмоқда.
Айни кунларда Ўзбекистон туманидаги маҳалла ва кўчаларда кенг миқёсда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бу борадаги ишлар айниқса, ҳудудга қўшни туманлардан кириб келувчи асосий йўллар ҳамда марказий кўчаларда манзилли равишда ташкил этилмоқда.
Туман ободонлаштириш бошқармаси, “Тоза худуд” ДУК ва йўл қурилиш каби муассасалар ходимлари томонидан олиб борилаётган мазкур тадбирлар давомида кўчалар атрофидаги дарахтларни оқлаш, қуриган ўтлар, шох-шабба ва маиший чиқиндилардан тозалаш, турли объектлар деворларини ранглаш ишлари жадал суръатда амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ҳудудларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.
- Албатта, ҳудудлар тозалиги ва ободончилигини таъминловчи соҳа вакилларидан олдимизда турган ҳар бир кун янада шижоат ва фидойилик талаб этади. Лекин, ободлик-орасталик учун ҳар биримиз масъул эканлигимизни унутмаслигимиз лозим. Бу борада хонадон эгалари, маҳалла фаоллари, боғбон-у фермерлар ўз ҳудудларини янада файзли бўлишида ташаббусни қўлга олишлари керак, - дейди туман ҳокими Ш.Юлдашев.
Ўрганишлар давомида туман раҳбари томонидан мутасаддиларга масъулиятни янада ошириш ва белгиланган вазифаларни уюшқоқлик билан амалга ошириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати