Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими "Темир дафтар"да турган оилалар ҳолидан хабар олди
2021-02-09 22:06:03 141
Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Юлдашев сектор ҳудудида "Темир дафтар" рўйхатига киритилган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида хонадонма-хонадон ўрганишлар олиб борди.
Туман ҳокими оилаларнинг турмуш шароитлари билан яқиндан танишиб, хонадон аъзолари билан суҳбатлашди. Фуқароларнинг мурожаатларига қулоқ тутди.
Ташриф давомида сектор раҳбари ўзига ҳамроҳлик қилган туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи-ҳоким ўринбосари М.Камолова, МФЙ раислари ҳамда бошқа тегишли мутасаддиларга фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар ижроси ва ишсизларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берди.
Ўрганишлар давомида кириб борилган 9 та оилаларга “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси томонидан бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати