Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
СЕКТОР ФАОЛИЯТИ МУАММОЛАРГА ЕЧИМ БЎЛИШИ ЛОЗИМ
2021-02-09 00:03:43 192
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ҳудудларни секторларга бўлиб ишни ташкил этиш тизимининг жорий этилганлиги халқ билан манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишига имкон яратди.
Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Юлдашев бугунги иш режасидаги тадбирлар доирасида сектор штабида бўлди.
Туман ҳокими секторида 22 та маҳалла фуқаролар йиғини бўлиб, 68 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Шунингдек, 1-сектор ҳудудида 17 та мактаб, 19 та мактабгача таълим ташкилоти, 3 та соғлиқни сақлаш муассасаси ҳам фаолият кўрсатмоқда.
Сектор штаби аъзолари билан ишчи учрашувида ҳудудда “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”ига киритилган аҳоли вакиллари билан ишлаш, “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги муҳим вазифалар муҳокама қилинди.
“Маҳаллабай” ишлаш, ҳудудларда хонадонма-хонадон юриб, аҳоли мурожаатларини ўрганиш, ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этишда сектор штабининг самарали фаолияти муҳим эканлиги сектор раҳбари томонидан таъкидланди.
Аниқ мақсадга йўналтирилган вазифалар тақсимоти асосида белгиланган барча тадбирларни сифатли ҳамда ўз муддатида бажариш юзасидан штаб аъзоларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати