Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 46 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўғригина бола

×

 2021-01-30 08:29:46    130

PDF yuklash
Chop etish


Сарвар 16 ёшидаёқ ўғирлик жиноятига қўл урганди. Суд Сарварнинг вояга етмаганлигини инобатга олиб, шартли жазо тайинлаганди. Шундан сўнг ҳам Сарвар ўзига хулоса чиқариб олмай, икки марта талончилик жинояти содир этиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ҳам ўтаб чиқди.

Машхур "Шум бола" кинофильмидаги Хожи бобо ўзининг муридларига шум болани "нонвойхонадан топиб олдим, ота-онаси йўқ, етим экан, қўл оёғи чаққон, хизматларизни қилиб юрар" деб таништирганди. Шум боланинг кейинги саргузаштлари барчамизга маълум.

Мақоламиз "қахрамони" Сарвар ҳам кинофильмдаги шум боладек Хадича опа ва унинг фарзандлари ишлайдиган нонвойхонага кириб келади. Хадича опани Сарварга раҳми келиб, ишлаб пул топар, қорни тўяр, хизматимизни қилиб юрар деган яхши ниятда нонвойхонасидан жой берганди. Афсуски, нонвойхонага келганига бир хафта ҳам бўлиб улгурмасдан Сарвар яна ўғирликка йўл урди.

Сарвар Хадича опанинг ўғли Акбархон билан нонвойчилик қилиб, у билан бирга ишлаб, ишдан сўнг уни ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, нонвойхона омборхонасидаги Акбархоннинг 2.500.000 сўмлик “Samsung Galaxy А-20 S” русумли ва Ҳадича опанинг 600.000 сўмлик “Samsung J-2” русумли телефон аппаратларини ўғирлаб олиб нонвойхонадан чиқиб кетади.

Сарвар ушбу телефон аппаратларини ўзига тегишли эканини айтиб, Ғолибжонга 1.000.000 сўмга сотиб юбориб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.

Суд, Сарварга жазо тайинлашда, ғаразли ниятда жиноят содир этганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб топиб, оилавий шароитини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, жабрланувчининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олган ҳолда озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, муқаддам тайинланган жазонинг шартлилигини бекор қилиб, жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 5 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўтаттиришни лозим топди.

Шу ўринда, таниқли маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг "Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир" деган чуқур маъноли сўзлари нақадар ҳақиқат эканини, ушбу сўзларни кўп бора мушоҳада қилишимиз лозимлигини яхши англаймиз.

Агарда ўзганинг ҳақидан қўрқиш деган тушунча болалигидан, оилада шаклланганида, Сарвар бундай жиноятга қўл урмаган, ёшлиги панжара ортида ўтмаган бўларди.

Э.Хакимов

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси