Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳи ФИФА стандартларига мос аренага айланмоқда
2021-01-27 20:57:58 138
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишди.
2021 йилги мавсумда илк бор Ўзбекистон чемпионати Суперлигасида иштирок этадиган “Турон” футбол клубининг уй ўйингоҳи, ФИФА стандартларига мос аренага айланмоқда.
ПФЛ байроғи остида ўтказиладиган Суперлига учрашувлари бўлиб ўтадиган ўйингоҳлар учун белгиланган талабларга мувофиқ олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари янги мавсум бошланишига қадар якунланиши кўзда тутилган.
“Турон” футбол клуби президенти Абдуваҳоб Аҳмадалиев вилоят ҳокимини ўйингоҳда олиб борилаётган ишлар, шунингдек клуб қошида ташкил этилаётган академия ҳамда янги қад ростлаётган жамоа қароргоҳининг қурилиш жараён билан таништирди.
Режага мувофиқ, ўйингоҳда 4х8 м ўлчамда улкан “UZLED” электрон монитори ҳамда ёруғлик даражаси 2000 люкс бўлган “Philips” светодиод ёритиш тизими ўрнатиш каби ишлар амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳокими ўйингоҳда қўшимча 5000 ўринли трибуна барпо этиш бўйича белгиланган лойиҳани амалга ошириш учун маблағ ажратиб берилишини маълум қилди ва қурилиш ишларини жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Хайрулло Бозоров, жамоанинг 2021 йилги мавсумда Суперлигада муваффақиятли иштирок этишига ишонч билдирди.