Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими ўтказган навбатдаги қабулда 38 та мурожаат тингланди
2021-01-14 23:03:37 136
Ўзбекистон тумани ҳокими Қ.Джураев томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида бугун тумандаги “Халқ қабулхонаси”да навбатдаги қабул ўтказилди.
Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Қабулдаги масалаларни ҳал этиш учун тумандаги ташкилот ва муассасалар мутасаддилари ҳам иштирок этишди.
Учрашувда фуқаролар томонидан турли масалалардаги 38 та мурожаат тушди.
Мурожаатлар асосан турар-жой, коммунал соҳа, маҳалла инфратузилмаси, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш ҳамда кредит каби масалаларига оид бўлиб, уларнинг 9 таси жойида ижобий ҳал этилди, 4 та мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 25 таси эса белгиланган муддатларда ўрганиб, чора кўриш учун тегишли ташкилот ва масъулларга бириктирилди ва ижроси назоратга олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати