Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МАРД ЎҒЛОНЛАР ҲАМИША ХАЛҚ ХОТИРАСИДА
2021-01-14 23:02:03 145
Кеча хабар берганимиздек, Ўзбекистон туманида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан мустақиллик йилларида Ватанимиз тинчлиги, кўп миллатли халқимизнинг обод турмушини таъминлаш йўлида мардларча ҳалок бўлган осойишталик посбонлари оилалари холидан хабар олинмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокими Қ.Джураев бугун ҳам ана шундай жасур ўғлонларнинг хонадонларига кириб бориб, уларнинг оила аъзолари билан учрашди.
Учрашувлар давомида довюрак ўғлонларнинг шижоати, мардлиги ёдга олиниб, уларнинг ёруғ хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
Она юрт ифтихорларининг оила аъзолари байрам билан қутланиб, уларга туман ҳокимлигининг байрам совғалари топширилди.
Эзгу тадбирларда туман раҳбарига Мудофаа ишлари бўлими, “Соғлом авлод” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими вакиллари ҳамроҳлик қилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати