Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 84 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Асосий мақсад - ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олиш

×

 2021-01-12 23:36:45    170

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, Ўзбекистон тумани маҳаллаларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, маҳалла институти фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан белгиланган ислоҳотларни кенг тадбиқ этиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Бозор Яйпан МФЙ ҳудудида (туман марказида) очиқ осмон остида ташкил этилган учрашувда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи С.Аминжонов, туман ҳокими Қ.Джураев, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари масъул ходимлари, ҳудуд профилактика инспекторлари ва туман аҳоли вакиллари иштирок этди.

Амалий семинар тарзида ўтказилган тадбирда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, фуқароларнинг ўз мол-мулкига беъэтиборларча муносабатда бўлмасликларини тарғиб қилиш, ҳудудларда жамоатчилик масканлари фаолиятини тартибга солиш, видеокузатув камераларини ўрнатиш, “Темир дафтар”, “Аёллар ва ёшлар дафтарлари”га киритилган оилаларни белгиланган тартибда тўлиқ қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда маҳалла ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг ўзаро мустаҳкам ҳамкорлигига, жамоатчилик назоратининг кучайтиришга асосий эътиборни қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Эътиборлиси, вилоят ҳокими ўринбосари С.Аминжонов учрашувга қизиқиш билдириб қатнашган туман фуқаролари билан очиқ ва самимий мулоқотда бўлиб, маҳалла масъулларининг аҳоли билан қай даражада ишлари хақида бевосита қизиқди. Уларга маҳалла ҳаётига оид саволлар билан мурожаат қилди.

Барча масъулларга, МФЙ ходимларига белгиланган вазифаларни оғишмай бажариш юзасидан тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати