Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2021-01-09 22:04:33 137
Кеча, 8 январ куни ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси томонидан Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳар А.Жомий МФЙ Хўжанд кўчасида ичимлик сув тармоғининг ёрилиб, носоз ҳолатга келганлиги юзасидан видеомурожаати эълон қилинди.
“Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Ўзбекистон тумани бўлими ҳолатни зудлик билан ўрганиб қуйидагиларни маълум қилади.
Бўлим ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ҳолат ўрганилганда ҳақиқатдан ҳам, қайд этилган манзилда ичимлик сув тармоғининг ёрилганлиги аниқланди ҳамда тегишли мутахассислар томонидан бугун, 9 январь куни мазкур тармоқдаги носозлик буткул бартараф этилди.
Ҳозирда ушбу ҳудуддаги ичимлик суви тармоғида муаммо мавжуд эмас ва тармоқдан ишчи ҳолатда фойдаланилмоқда.
"Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Ўзбекистон тумани бўлими