Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 53 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОЧИҚ ТАНЛОВГА МАРҲАМАТ!

×

 2021-01-08 21:29:51    174

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокимининг 2020 йил 7 январ кунги 1-Ф-сонли фармойишига кўра:

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Фермер хўжалиги тўғрисидаги Қонуни 11-моддаси ҳамда Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида"ги Низомига мувофиқ туман ҳокимлиги заҳирасидаги ер участкаларини очиқ танлов асосида фермер хўжаликлари ташкил этиш учун ҳамда мавжуд фермер хўжаликларига қўшимча ер майдонларини бириктириб бериш мақсадида, туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия қуйидаги ер участкалари учун очиқ танлов эълон қилади.

1. “Ғ.Ғулом” муқобил машина трактор парки ҳудудидаги туман заҳирасига қарашли 36, 39, 41-контурлардаги 13 гектар ер майдони чорвачилик йўналишида;

2. “Ғ.Ғулом” муқобил машина трактор парки ҳудудидаги туман заҳирасига қарашли 874-контурдаги 3,9 гектар ер майдони пахта ва ғаллачилик йўналишида;

3. “Намуна Ихтиёр” муқобил машина трактор парки ҳудудидаги туман заҳирасига қарашли 77, 78, 79, 80, 81, 83, 85-контурлардаги 30 гектар ер майдони пахта ва ғаллачилик йўналишида;

4. “Намуна Ихтиёр” муқобил машина трактор парки ҳудудидаги туман заҳирасига қарашли 91, 94, 96, 296, 297, 308-контурлардаги 16,5 гектар ер майдони пахта ва ғаллачилик йўналишида;

5. “Соҳибкор” муқобил машина трактор парки ҳудудидаги туман заҳирасига қарашли 80, 79, 78, 161, 41, 40, 50-контурлардаги 31,3 гектар ер майдони пахта ва ғаллачилик йўналишида;

6. “А.Ниёзов” муқобил машина трактор парки ҳудудидаги туман заҳирасига қарашли 468, 475, 471, 473, 467-контурлардаги 24,4 гектар

ер майдони пахта ва ғаллачилик йўналишида;

7. “А.Ниёзов” муқобил машина трактор парки ҳудудидаги туман заҳирасига қарашли 1871-контурдаги 6,2 гектар ер майдони пахта ва ғаллачилик йўналишида;

8. “Ғаниобод мадад” муқобил машина трактор парки ҳудудидаги туман заҳирасига қарашли 3, 4, 5-контурлардаги 5 гектар ер майдони боғдорчилик йўналишида;

9. “Ғаниобод мадад” муқобил машина трактор парки ҳудудидаги туман заҳирасига қарашли 43, 44-контурлардаги 20 гектар ер майдони боғдорчилик йўналишида;

10. “Ғаниобод мадад” муқобил машина трактор парки ҳудудидаги туман заҳирасига қарашли 43, 44-контурлардаги 18 гектар ер майдони боғдорчилик йўналишида;

11. “Абдурахим Бозорбоши” давлат заҳира ерлари ҳудудидаги туман заҳирасига қарашли 247, 246, 131, 273-контурлардаги 32 гектар ер майдони боғдорчилик йўналишида;

12. “С.Азизов” муқобил машина трактор парки ҳудудидаги туман заҳирасига қарашли 1869, 1876, 1865, 1618, 1617, 1551, 1550-контурлардаги 36,2 гектар ер майдони пахта ва ғаллачилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил этиш учун танлов эълон қилинади.

Эслатма: Юқорида тақдим этилган лойиҳалар бўйича очиқ танловда қатнашиш истагини билдирган жисмоний ва юридик шахслар томонидан аризалар туман ҳокимлигида “ҳокимликнинг расмий веб сайтида” эълон чиқарилган кундан бошлаб қабул қилинади ва 20 (йигирма) кун муддатдан сўнг аризалар қабул қилиниши тўхтатилади.

Қабул қилинган аризалар бўйича тегишли лойиҳалар асосида туман ҳокимлиги биносида бир ой муддатда танлов комиссия аъзолари томонидан очиқ танлов ўтказилади.

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия