Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири мужассам
2021-01-07 20:43:42 160
Ўзбекистон туман ҳокими Қахрамонжон Джураев Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида навбатдаги қабулини ўтказди.
Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш мақсадида ташкил этилган навбатдаги қабулда ҳам туман ҳокими фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабул давомида фуқаролар томонидан турли масалалардаги 34 та мурожаат тушди.
Фуқароларнинг мурожаатлари асосан моддий ёрдам, пенсия таъминоти, уй-жойини таъмирлаш, турар жойига эгалик ҳуқуқини тиклаш, бандликни таъминлаш, кредит ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш каби масалаларга оид бўлди.
Барча мурожаатлар бўйича ҳоким ўринбосарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди.
Қабулда кўриб чиқилган мурожаатларнинг маълум қисми ижобий ҳал этилган бўлса, ечими муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати