Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 190 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Меҳр-мурувват дунёни асрайди: “Мурувват” уйида янги йил шукуҳи

×

 2020-12-29 20:09:36    92

PDF yuklash
Chop etish


Эзгулик, меҳр-мурувват, одамийлик ва оқибат каби хислатлар ўзбек халқининг томири, қон-қонида жўш урадиган фазилатлардандир. Халқимизда “Мурувват дилни поклайди” деган пурмаъно ҳикмат бор.

Бу эзгу фазилатлар айниқса турли байрам кунларида янада юксак намоён бўлади.

Янги йил байрами муносабати билан Ўзбекистон туманидаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида байрам тадбирлари давом этмоқда.

360 нафар бемор аёллар даволанаётган ушбу маскандаги бугунги байрам кечасига туман ҳокими Қахрамонжон Джураев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов ва туман бош имом-ҳатиби Адхамжон Юлдашевлар ташриф буюрди.

Масъул раҳбарлар муассасада яшовчилар ҳамда тиббиёт ходимларини байрам билан самимий қутлашди.

Маскандаги аёлларга улар ёлғиз эмасликлари, давлатимизнинг кучли ижтимоий ҳимоясида эканликлари, давлатимиз раҳбари томонидан халқимизга, айниқса хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлар тўғрисида таъкидланди.

Шифо илинжидаги хотин-қизларга тезроқ шифо топиб, ўз оилалари бағрига соғ-саломат қайтишларига тилаклар билдирилди.

Муассасада яшовчиларга туман ҳокимлиги ва туман ИИБнинг байрам совғалар улашилди.

Тадбир доирасида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан “Мурувват” уйига хайрия совғалари топширилиб, меҳрга ташна қалб эгалари учун байрам оши дамланди ва дастурхон ёзилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати