Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон туманидаги “Темир дафтар”даги оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда
2020-12-24 22:42:55 190
Юртимизда байрам арафаларида кам таъминланган, ўзгалар кўмагига муҳтож ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларни кўнглини кўтариш ҳамда уларга ҳар томонлама ёрдамлар кўрсатиш халқимиз орасида мустаҳкам давом этиб келаётган анъаналардан бири десак хато бўлмайди.
Хусусан, яқинлашиб келаётган Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон туманида ҳам “Темир дафтар”даги оилалар, кам таъминланган, якка-ёлғиз ҳамда ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш каби хайрли ишлар бошланди.
Ана шундай эзгу ташаббус, бугун туман ҳокими Қ.Джураев раҳбарлигидаги 1-секторда амалга оширилди.
Туман ҳокими ана шундай оилалар вакиллари билан суҳбатлашар экан, уларни кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий қутлаб, кучли ижтимоий ҳимоя доимо мустақил давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келганлиги таъкидлади.
- Бу йилги халқимиз бошига тушган синовли дамларда бирдамлик ва ҳамжиҳатликда қийинчиликларни енгишда халқимизга хос бўлган меҳр-оқибат, бағрикенглик, инсонпарварлик каби юксак фазилатлар янада намоён бўлди ва бу эзгу фазилатлар ҳануз жўш урмоқда, – дейди туман ҳокими Қ.Джураев. – Амалга оширилаётган бу каби хайрли тадбирлар ўзгалар кўмагига муҳтож кишиларнинг эртанги кунларига бўлган ишончларини янада ортишига, уларни ўз турмуш фаровонликларини яхшилаш йўлида дадил ҳаракат қилишларига чорлайди.
Туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали қўллаб-қувватлаш тадбирлари доирасида бугун, айнан 1-сектор ҳудудидаги 400 га яқин оилаларга етказиб берилган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, қолган секторлар ҳудудларида ҳам ўз эгаларига тарқатилмоқда.
Бу каби хайрли тадбирлар байрам арафасида туманнинг барча ҳудудлари бўйлаб яна давом эттирилади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати