Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ёшлар билан учрашув
2020-12-24 22:34:33 152
Ўзбекистон тумани “Шўрқишлоқ” МФЙда маҳалла ёшлари билан ҳам учрашув ташкил этилди.
Унда туман ҳокими Қ.Джураев, ДХХ туман бўлими раҳбари О.Сиддиқов ҳамда тумандаги ташкилот ва муассасалар мутасаддилари иштирок этдилар.
Тадбирда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда Шўрқишлоқлик йигит-қизлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Озодбек Абдуллаев имтиёзли кредит олиб, ўз хонадонида чорвачилик билан шуғулланмоқчи. Унинг мазкур мурожаати ижроси юзасидан АТ “Агробанк” туман филиали мутассадилари масъул этиб белгиланди. Жавохирбек Жакбаралиев ва Пахлавон Бобарахимовлар тумандаги касбга ўқитиш марказига бириктирилиб, ўзлари қизиққан касбни ўрганадиган бўлдилар.
Маҳалла ёшларининг шу каби 10 га яқин мурожаат ва таклифлари баёнлаштирилиб, уларнинг ижросига масьуллар ва аниқ муддатлар белгиланди.
Учрашувда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, хусусан ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда интернетдан фойдаланиш маданиятини ошириш, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати