Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
НАВБАТДАГИ ЮРИШ МАРАФОНИ ЎТКАЗИЛДИ
2020-12-23 09:02:07 151
Ўзбекистон туманида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида юриш бўйича навбатдаги марафон ташкилланди.
Аҳолини жисмоний тарбия ва спортга оммавий тарзда жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш бўйича туман ҳокимлиги ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирларга мувофиқ ўтказилган спорт тадбирида туман ҳокими Қ.Джураев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда 500 дан зиёд кўнгиллилар иштирок этди.
Бугунги марафонда ҳам тиббиёт муассасалари, ёшлар ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда маҳалла фуқаролари фаоллик кўрсатдилар.
Белгиланган масофани “Ўзбекистон” ўйингоҳи бўйлаб пиёда босиб ўтган тадбир иштирокчилари, оммавий тарзда бадантарбия машқларини ҳам бажардилар.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати