Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 210 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оқёзибоболиклар ва қўшни маҳаллалар аҳли юриш марафонида қатнашдилар

×

 2020-12-18 23:37:00    97

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туман ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор штаби, туман ҳокимлиги ва жисмоний тарбия ва спорт бўлимининг ташаббуси билан “Шодлик” МФЙ га қарашли Оқёзибобо қишлоғида навбатдаги “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” оммавий юриш марафони ташкил этилди. 

Мазкур марафон ҳам туманда ташкил этилаётган кўплаб оммавий спорт тадбирларининг мантиқий давоми ва чинакам спорт байрами бўлди.

Спорт тадбирида Оқёзибобо қишлоғи ва қўшни маҳаллалардан иштирок этган кўнгилли иштирокчиларга туман ҳокими Қ.Джураев, туман ИИБ бошлиғи Б.Нажмиддинов, Фарғона вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи М.Дадабоевлар ҳамроҳ бўлдилар.

Марафон қатнашчилари Оқёзибобо қишлоғи ҳудуди бўйлаб белгиланган масофани пиёда босиб ўтишди. Шундан сўнг, 23-сонли мактабнинг филиали олдида эрталабки бадантарбия машғулотларини бажардилар. 

Тадбир сўнгида спортнинг оммавийлигини тарғиб қилиш ва оширишдаги фаолликлари учун бир гуруҳ маҳалла фуқаролари, ҳудуддаги таълим муассасалари вакиллари тадбир ташкилотчилари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати