Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ражабгарди маҳалла фуқаролар йиғинида 2 та янги трансформатор ўрнатилди
2020-12-15 09:58:44 172
Айни кунларда туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан Ражабгарди маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда
Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сонли қарори ижроси юзасидан қишлоқ ҳудудидаги қуввати 250 кВли трансформатор пункти юкини енгиллатиш мақсадида, қўшимча ҳар бирининг қуввати 160 кВА бўлган 2 та янги трансформатор ўрнатилди.
Шунингдек, қурилиш-таъмирлаш доирасида маҳалла ҳудудига 54 та темир-бетон таянчи ўрнатилди. Навбатда эса, 10 ва 0,4 кВли электр узатиш хаво тармоғи янгидан тортилади.
Тез кунларда қурилиш ишларининг якунланиши натижасида МФЙдаги 3800 дан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган хонадонларга сифатли электр энергияси етказиб бериш билан биргаликда, технологик йўқотишларнинг олдини олиш таъминланади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати