Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 215 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМИ ҚАХРАМОНЖОН ДЖУРАЕВНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ

×

 2020-12-13 16:26:32    109

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум азиз дўстлар!

Қишлоқ хўжалиги соҳасининг жонкуярлари, фахрийлари!

Аввало, барчангизни Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу ва самимий тилакларимни билдираман.

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожини янги босқичга кўтариш ва уни комплекс модернизация қилиш, соҳага инновацион технологиялар, замонавий илм-фан ютуқларини, кластер тизимини кенг жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар амалий самараларини бермоқда. Туманимиз деҳқонлари ҳам баракали ҳосил етиштириш мақсадида йил бўйи самарали меҳнат қилиб салмоқда натижаларга эришдилар.

Туманимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида ўз тажрибаси, салоҳиятига эга бўлган ҳудудлардан бири ҳисобланади. Кўплаб тажрибали фермерларимизнинг ютуқлари эътирофга сазовордир.

Азиз дўстлар! Фидойи деҳқонлар, қишлоқ хўжалиги ходимлари!

Жамиятимизнинг энг меҳнаткаш, фидойи инсонлари ҳисобланган сиз азизларни меҳнатингизни хар қанча эътироф этсак оздир. Чунки барчамизни ер боқади, кийинтиради. Дастурхонимиз тўкинлиги, бозорларимиз гавжумлиги сизнинг шарофатингиз, хизматингиз билан, десам адашмаган бўламан.

Жорий мавсум охирлаб, йил натижалари сарҳисоб қилинаётган мана шу қутлуғ айёмда сизларга, қишлоқ хўжалиги ходимларининг барчасига ана шундай олижаноб меҳнатингиз учун ўз номимдан, туманимиз аҳли номидан катта раҳматлар айтиб, чин қалбимдан миннатдорлик билдираман.

Қадрли дўстлар!

Сизларни яна бир бор “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” билан чин дилдан табриклайман.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, ишларингизга янги-янги ютуқлар, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Ҳеч қачон дард кўрманг, кам бўлманг!