Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 97 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туман ҳокими Қ.Р.Джураевнинг 2020 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига ҳамда келгуси йилги режаларига бағишланган МУРОЖААТИ

×

 2020-12-11 23:00:23    221

PDF yuklash
Chop etish


Ассалому алайкум, хурматли юртдошлар, азиз тумандошлар!

Жонажон Ўзбекистонимиз янги ўн йилликка қадам қўймоқда. Эришган натижаларимиз тарихга айланиб, олдимизда янги-янги ўзгаришларни амалга ошириш бўйича улкан вазифалар ва имкониятлар пайдо бўлмоқда.

Шу боис, бугун Сизлар билан биргаликда туманимизни 2020 йилда эришилган натижалар ва келгуси  йилларда ривожлантириш бўйича, устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олишимиз лозим.

Ислоҳотларнинг амалий натижадорлигини оширишда, жойларда янги ташаббусларни илгари суришда аҳолимизнинг янада фаолроқ, янада ташаббускор бўлишига эришмоғимиз лозим.

Энг асосийси, бу ислоҳотлар натижасида халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришимиз керак. Одамларимиз етарли даромад топиши учун энг қулай бизнес ва инвестиция муҳитини шакллантириб, янги-янги корхоналар ва иш жойларини кўпайтиришимиз зарур.

Халқимизнинг фидокорона меҳнати билан 2020 йил – “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да салмоқли натижаларга эришилмоқда. Юртбошимиз томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорлари фуқароларимиз ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги кўплаб муаммоларни ҳал қилиш имконини берди, тадбиркорлик фаолияти учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилди. Хусусан, барча соҳалардаги ижобий натижалар қаторида инвестициялар ҳажми ҳам сезиларли даражада ошди.

Қадрли юртдошлар!

2020 йил якунига қадар саноат маҳсулотлари ҳажми 543,0 миллиард сўмга ёки ўтган йилга нисбатан 104,1 фоизга ўсиши.

2020 йил якунига қадар етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 1 триллион 463,6 миллиард сўмга ёки ўтган йилга нисбатан 104,7 фоизга ўсиши.

Хизмат кўрсатиш хажми 290,2 миллиард сўмга ёки ўтган йилга нисбатан 101,4 фоизга ўсиши.

Қурилиш ишлари ҳажми 102,4 миллиард сўмга ёки ўтган йилга нисбатан 105,2 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Тадбиркорликни кенг ривожлантириш ва бу соҳа учун янги шароитлар яратишга барча имкониятлар яратиб берилмоқда. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ўз бизнесини бошлаётган оилаларга 22,6 миллиард.сўм кредитлар ажратилди.

Жорий  йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги  “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4565-сонли қарори асосида туманда 6 та инфратузилма объектлари қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди.

        Жумладан: 

- Хайдаробод МФЙ Хайдаробод қишлоғи намунавий лойиҳалар асосида қурилган уйлар ҳудудида 1 дона 264 ўринли янги мактаб қуриб битказилди. (маблағи 5 миллиард 179 миллион сўм);

- Дўнгсарой МФЙдаги 39-мактабга 160 ўринли янги ўқув биноси қуриб битказилди. (маблағи 2 миллиард 725 миллион сўм)

- Қўрғонча МФЙ худудидаги 68-мактабда 12х24 метр ўлчамда спорт зал қуриб битказилди. (маблағи 1 миллиард 239 миллион сўм).

- Кичик-Тагоб қишлоғидаги 6-умумий ўрта таълим мактабини ўқув биноларини мукаммал таъмирланди. (маблағи 2 миллиард 50 миллион сўм)

- Қайқуобод қишлоғидаги 56-сонли Давлат мактабгача таълим муассасасини реконструкция қилинди. (маблағи  2 миллиард 375 миллион);

- Ўзбекистон туманидаги санитария эпидемиология осойишталик маркази маъмурий биноси ва вакцина саклаш омборлари мукаммал таъмирланди. (маблағи 707 миллион сўм).

Туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастури бўйича 2020 йилда жами лойиҳалар сони 36 та бўлиб, умумий қиймати 386 миллиард 764 миллион сўмни, шундан 113 миллиард 848 миллион сўм ўз маблағи, 38 миллиард сўм тижорат банклари кредитлари, 15 миллион 317 минг доллар ҳорижий кредит линиялари ва 8 миллион доллар хорижий ивестиция маблағларини ташкил этади.

Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида туманда 875 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. 

Ҳозирги кунда 36 та лойиҳаларнинг 33 таси (16 та саноат, 10 та қишлоқ ҳўжалиги тармоқлари йўналиши, 10 та хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида) ишга туширилиб фойдаланишга қабул қилинди. Лойиҳаларнинг ишга тушириш натижасида жами 101 миллиард 392 миллион.сўм маблағлар ўзлаштирилиб, 426 та янги иш ўринлар яратилди.

2020 йил давомида 93 миллион АҚШ доллар миқдорида хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштириш режаси белгиланган. Жорий йилнинг январ-октябр ойлари якуни билан туманга 70 миллион АҚШ доллар хорижий инвестициялар жалб қилинди.

Туманида “Кичик саноат зоналари”ни ташкил этиш бўйича тумандаги 1-секторга қарашли ҳудуддан жами ер майдони 5 га бўлган “Кичик Тагоб” кичик саноат зонаси, 2-секторга қарашли ҳудуддан жами ер майдони 6 га бўлган “Мингтут” кичик саноат зонаси, 3-секторга қарашли ҳудуддан жами ер майдони 1,2 га бўлган "Даштчўлпон" кичик саноат зонаси ҳамда 4-секторга қарашли ҳудудда жами ер майдони

2 га бўлган "Шўрсув" кичик саноат зонаси туман бўйича жами 14,2 гектар қишлок хўжалигида фойдаланилмайдиган туман захирасидаги ер майдонларида “Кичик саноат зонаси” учун туман ҳокимининг тегишли қарори асосида ажратилди.

Бугунги кунда ушбу ер майдонларини вилоят ҳокимлиги қошидаги “Кичик саноат зонасини бошқариш бўйича ягона дирекцияси”га туман ҳокимлиги қарори ва далолатномаси асосида бириктириб берилди ҳамда дирекция томонидан лотларга ажратиб бош режа ишлаб чиқилиб тасдиқланди.

Шунингдек, хозирги кунда кичик саноат зонасида юқори технологик ишлаб чиқаришлар ва импорт ўрнини басувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи жами 26 миллиард 70 миллион сўмлик 21 та лойиҳа ташабускорлари аниқланиб, белгиланган лотлардан ер майдонлари ажратиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4804-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон тумани Туюл МФЙ да  2-сонли касб-хунар мактаби биносида 3 та йўналишда касбга қайта ўқитиш маскани ташкил этилди.

Туманда 2020 йил давомида 19 млн. 377 минг АҚШ доллар, шундан 2 млн. 422 минг АҚШ доллар саноат махсулотлари, 16 млн. 955 минг АҚШ доллар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилиши белгиланган.

Хозирги кунга келиб 16 млн. 489 минг АҚШ доллар, шундан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 13 млн. 965 минг АҚШ доллар, саноат маҳсулотлари 2 млн. 523 минг АҚШ доллар саноат махсулотлари экспорти амалга оширилди.

Экспорт географиясини кенгайтириш бўйича туманда фаолият кўрсатиб келаётган “Васила маркет” ва “ПФК Турон” масъулияти чекланган жамиятилари томонидан Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларига қишлоқ хўжалиги, саноат маҳсулотлари экспорти амалга оширилмоқда.

Хурматли тумандошлар!

Туманнинг Яккатут маҳалла фуқаролар йиғини Яккатут қишлоғида “FC Турон” масъулияти чекланган жамияти томонидан 10 дона хар бири 20 хонадондан иборат жами 200 та хонадон, “Боғи Эрам” маҳалла фуқаролар йиғини Бодомзор кўчасида “Алихўжа Яйпан қурилиш” МЧЖ томонидан 2 дона, хар бири 24 хонадондан иборат жами 48 та хонадон, “Қулибек” маҳалла фуқаролар йиғини А.Навоий кўчасида “Қўқонйўлтаъмир” МЧЖ томонидан 1 дона, 5 қаватли 30 хонадондан иборат, “Мингтут” маҳалла фуқаролар йиғини Хаётобод қишлоғида “Элит гранд қурилиш” МЧЖ ва “Қушқўноқ қурилиш таъмир” МЧЖлар томонидан 2 дона хар бири 24 хонадондан иборат жами 48 та хонадондан иборат кўп қаватли уй-жойлар, умумий 326 та хонадон қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу турар жой бинолари 2021 йил март ойига битказилиши режалаштирилган. Натижада тумандаги 326 та уй-жойга муҳтож бўлган оилани уйга бўлган талабини қондиришга эришилади. 

Ижтимоий-маданий обектларни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон тумани “Пасткиқўриқ” маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят бюджети  ҳисобидан 927 млн. сўм маблағ эвазига байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт  турини  ривожлантириш мақсадида сендивич панелли спорт мажмуаси қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистон тумани Элчи маҳалла фуқаролар йиғини Чинор кўчасида жойлашган милодий 1821 йилда қурилган  масжид, “Саид Мир Қурбон” тарихий обидасида қурилиш ва реконтрукция қилиш ишлари олиб борилмоқда, яъни бинонинг деворлари тарихийлигини сақлаб қолинган ҳолда таъмирланиб, зиёрат учун талаб даражасига келтирилмоқда.

Қадрли тумандошлар!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан туманда 2020 йил 11 ой давомида 471 нафар туман ҳудудида жойлашган корхоналаридан 2795 та иш ўрни учун буюртманомалар олинган бўлиб, ушбу буюртмаларга 2752 нафар жамоат ишида ишлаш истагини билдирган фуқаролар юборилган, шундан 1317 нафари аёллар,  627 нафари ёшларни ташкил қилади. Ушбу фуқароларга жами 1 млрд 945 млн. сўм миқдорида иш хақлари тўлаб берилган. Бундан ташқари туманида 2020 йилда Агропилла билан шартнома асосида 1246 нафар фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиниб, бу фуқароларга 477 нафари белгиланган режани бажариб шулардан 18 нафарига 12,6 миллион сўм жамоат ишлари жамғармаси ўтказиб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида тузилган  туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси хисобидан 321 млн. сўмлик ҳамда хомийлар томонидан 1 млд. 776 млн. сўмлик,  жами 2 млрд. 97 млн. сўмлик беғараз ёрдамларни кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга секторлар бўйича манзилли етказиб берилди.

Ўтказилган хатловлар натижасида аниқланган 3069 та эҳтиёжманд оилалардаги 9849 нафар фуқаролар “Темир дафтар”га киритилди. Оилалардаги ишсиз бўлган меҳнатга лаёқатли 2393 нафар фуқароларни йил якунига қадар ишга жойлаштириш орқали “Темир дафтар”дан чиқариш режалаштирилган бўлиб, 2218 олалардаги 2348 нафар фуқаролар иш билан таъминланди. Хақл депутатлари туман Кенгашининг қарори ва фуқароларнинг шахсий мурожаатларга асосан 2012 та оиладаги 2152 нафар фуқаролар иш билан таъминланганлиги сабабли “Темир дафтар”дан чиқарилди. Хозирги кунда “Темир дафтар”да 1057 та оила 3858 нафар фуқаролар қолмоқда. “Темир дафтар”да қолаётган оилалардаги меҳнатга лаёқатли фуқароларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 8 октябрь куни ўтказилган “Жамиятдаги аёллар ва ёшлар ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлигининг 2020 йил 15 октябрь кунги 1443-сонли қарори қабул қилинган. Мазкур қарорга асосан “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича хатлов сўровнома ишларини ташкиллаштирувчи туман штаби ташкил қилинди.

Туманда жорий йилнинг 17 октябрь кунидан бошлаб “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш бўйича хатлов жараёнлари бошланган.

Ҳозирги кунда туманда “Ёшлар дафтари” бўйича хатлов натижалари бўйича таҳлил қилинганда жорий йилнинг 7 декабрь кунги ҳолатига кўра тумандаги 72 та МФЙларда 48858 та хонадонлардан жами 48858 та яъни 100 фоиз хонадон ўрганилди ва тумандаги 18-30 ёшгача бўлган 31500 нафар ёшларда сўровнома хатлови ўтказилди.

Аёллар дафтарларини шакллантириш бўйича тумандаги 72 маҳалла фуқаролар йиғинлардаги мавжуд хонадонлар 48858 тани ташкил этади. Шундан 30 ёшдан юқори бўлган аёллар сони 47716 та ташкил этади. Хозирги кунда хатлов ўтказилиб анкета сўровномалар 53586 тасига тўлдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 май кунги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-сонли қарори билан туманда 375 гектар ўзлаштиришдан чиққан ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш мақсадида 7 дона тик қудуқ чиқариш учун 1750 млн. сўм пул маблағлари ажратилган. Ҳозирги кунга қадар 39 млн. сўм пул маблағлари эвазига 84.0 гектар майдонга 4 дона тик қудуқ чиқариш ишлари лойиҳалаштирилган. Фарғона вилояти хокимининг 2020 йил 28 сентябр кунги 254-сонли қарорига асосан Ўзбекистон туманига тик кудуклар қазиш учун ажратилган харажатлар қисқартирилиб, қолган сумма давлат бюджети ҳисобига қайтарилган.

Туманда 2020 йил мобайнида каналларни тозалаш ва реконструкция қилиш орқали ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини 8-10% га оширилишига эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4499-сонли қарорига асосан 2020 йил учун сув тежамкор технологияларни жорий этиш мақсадида 2020 йил учун 200 гектар ер майдонида томчилаб суғориш технологиясини жорий этилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар 197.5 гектар ер майдонлари томчилаб суғориш тизимига ўтказилиб, 8-10 ц/га ҳосилдорликни оширилишига эришилди. 

27 км. узунликдаги хўжаликлараро зовурлар ҳамда ички зовурларни таъмирлаш ва тиклаш орқали 404 гектар аҳоли томорқа ерлари ҳамда экин ер майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшиланди.

2021 йил туманимиздаги 103 дан ортиқ тик суғориш қудуқлари ва зах қочириш қудуқларини онлайн бошқариш ускуналари билан таъминлашни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик.

Ўзбекистон туманида 154 дона ичимлик сув қудуғи мавжуд бўлиб, шундан 68 дона ичимлик сув қудуғи ўз босимда 86 донаси сув кўтариш насослари орқали ичимлик сув тарқатилади, 76 дона ичимлик сув  минораси, 458,0 км. ичимлик сув тармоғи мавжуд бўлиб, 2020 йил мобайнида аҳолини ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 8 дона янги ичимлик сув қудуғи қазилди, шундан 4 дона ичимлик сув қудуғи давлат дастури асосида, қолган 4 донаси ахоли ва хомийлар томонидан қазилди. Давлат дастури бўйича 2 дона ичимлик сув минораси ўрнатилди.

- 12 дона янги ичимлик сув насоси ўрнатилди, Мингтут маҳалла фуқаролар йиғини худудида 2 дона, Қум маҳалла фуқаролар йиғини худудида 1 дона, Жанобод маҳалла фуқаролар йиғини худудида 1 дона ва 2 дона КА сентробеж насоси, Янги Яйпан мавзесида 1 дона, А.Жомий маҳалла фуқаролар йиғини худудида 1 дона, Товар сув иноотида 2 дона, Қирқкетмон маҳалла фуқаролар йиғини худудида 1 дона, Товуш маҳалла фуқаролар йиғини Гулистон қишлоғида 1 дона ичимлик сув насослари ўрнатилди.

21400 метр янги ичимлик сув тармоғи тортилди, Элчи маҳалла фуқаролар йиғини худудида 1400 метр, Товуш маҳалла фуқаролар йиғини худудида 2700  метр, Гулистон қишлоғида 1700 метр, Фаровон келажак маҳалла фуқаролар йиғини худудида 1200 метр, Бузуққўрғон маҳалла фуқаролар йиғини худудида 1400 метр, Кичик Оқмачит маҳалла фуқаролар йиғини худудида 1000 метр, Қоратепа маҳалла фуқаролар йиғини худудида 4500 метр, Эски Яйпан маҳалла фуқаролар йиғини худудида 300 метр, Наймансой маҳалла фуқаролар йиғини худудида 2000 метр, Охунқайнар маҳалла фуқаролар йиғини худудида 600 метр, Ўрта қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини худудида 600 метр, Давлатботир маҳалла фуқаролар йиғини худудида 1200 метр, Хайдаробод маҳалла фуқаролар йиғини худудида 2800 метр ичимлик сув тармоқлари тортилди.

- 300  та истемолчиларга ичимлик сув хисоблагичи ўрнатилди ҳамда биллинг базага қўшилди.

Хурматли тумандошлар!

Туман мактабгача таълим бўлими тасарруфида жами 155 та яъни 59 та давлат, 3 та хусусий, 3 та Давлат шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва 92 та оилавий нодавлат таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. Туманда 3-7 ёшли болалар 19831 нафар бўлиб, шундан 12455 нафари яъни давлат таълим ташкилотларида 9860 та, нодавлат таълим ташкилотларида 2995 нафар болалар мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Туман бўйича болалар қамрови 62,8% ни ташкил қилади.

2021 йилда 3-7 ёшли болалар қамров кўрсаткичлари 65% га ошириш режалаштирилган, Хотамтой маҳалла фуқаролар йиғинида 60 нафар, Қўрғонча маҳалла фуқаролар йиғинида 61 нафар, Ўзбекистон Педагогика коллежида 62-давлат мактабгача таълим ташкилотига 520 нафар  ва 15 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари  ташкил этиш хисобига 325 нафар болалар мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинади.

2021 йилда қишлоқ ҳудудидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлар шароитини яхшилаш мақсадида юмшоқ ва қаттиқ жиҳозлар билан таъминланади.

Тумандаги 6 ёшли болалар 4743 нафарни ташкил этади. Шундан 4110 нафари мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

2021 йилда 6 ёшлик болаларни 90% мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш режалаштирилган.

Ўзбекистон тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 39-сонли ҳамда 68-сонли умумтаълим мактаблари 2020 йилги инвестиция давлат дастурига киритилиб, хозирда 39-мактабда 2 млрд. 725 млн. сўм маблағ эвазига 160 ўринли янги ўқув биноси, 1 млрд. 239 млн. сўм маблағ эвазига 68-мактабда 12х24 метр ўлчамда спорт зал қуриб битказилди, Қулибек  маҳалла фуқаролар йиғини Янги Яйпан кўчасида намунавий лойиҳалар асосида қурилган уйлар ҳудудида 5 млрд. 179 млн. сўм маблағ ҳисобига 1 дона 264 ўринли янги мактаб қуриб битказилди. Инвестиция давлат дастури доирасида 39-сонли ҳамда 68-сонли умумтаълим мактабларига  жами 9 млрд. 143 млн. сўм пул маблағи Республика бюджетидан ажратилиб қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилди.

2020 йилда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан қўшимча равишда 2 млрд. 55 млн. сўм маблағ ажратилиб, тумандаги 6-сонли умумтаълим мактаб ўқув бинолари мукаммал таъмирланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли, 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълими стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли қарорлари асосида иш ташкилланди. Туман халқ таълими бўлими тасарруфида жами 69 та умумтаълими мактаблари фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларида 2020-2021 ўқув йилида  жами 3387 нафар педогог ходимлар  ёш авлодга таълим тарбия бермоқда.Ушбу педогог ходимлардан 2711 нафар аёллар, 676 нафар эркакларни  ташкил этади. Мактабларда фаолият юритаётган педогог ходимлар малака тоифаси бўйича таркиби қуйидагиларни ташкил этади:

1. Олий малака  тоифали педогог ходимлар  99 нафар.

2. Биринчи малака тоифали педогог ходимлар 609 нафар.

3. Иккинчи малака тоифали педогог ходимлар 1141 нафар.

4.Мутахасис тоифасидагилар 1538 нафар.

2019-2020 ўқув йили якунида Президент фармонига кўра, 1-октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Ўзбекистон тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 16-умумий ўрта таълим мактабида  фаолият юритаётган она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Мавлонов Оқилжон Тахирович “Меҳнат шуҳрати” ордени билан  мукофотланди. Баркамол авлод болалар мактаби директори Маҳкамова Хуршида Собиржоновна ва 65-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати биология фани ўқитувчиси Мамадалиева Матлубахон Эргашевна Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Қадрли тумандошлар!

2020 йил ўтган даври мобайнида Ўзбекистон туман тиббиёт бирлашмасида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Ўзбекистон туман тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонаси Ички касалликлар бўлими 130 млн. сўм маблағ ҳисобига жорий таъмирланди. Бундан ташқари Марказий шифохонада 55 млн. сўм маблағ хисобига шифохона ички йўлкалари асфальт билан қопланди ва шифохона ховлисида автоуловлар учун тураргох барпо этилди. Марказий шифохона қабулхона бўлими кириш қисми 60 млн. сўмга жорий таъмирланди. Марказий шифохона бўлимларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш режасига асосан 130 млн. 400 минг сўмга 14 дона қозон харид қилиниб, иситиш тизимига ўрнатилди. Туман Марказий шифохонаси Юқумли касалликлар бўлимига 33 млн. 600 минг сўм хисобидан кислород билан таъминлаш тармоғи барпо қилинди. Юқумли касалликлар шифохонасига коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида вилоят хокимлиги томонидан 2 дона ДАМАС русумли тиббий автомашина берилди.

78-қишлоқ оилавий поликлиникасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида 98 миллион 610 минг сўм ҳисобига том қисми ва иситиш тизими тўлиқ таъмирланди, Дехқонобод қишлоқ врачлик пункти хоналари ва коридор қисми 10 млн. сўм ҳисобига жорий таъмирланди, 71-қишлоқ оилавий поликлиникаси пол қисми жорий таъмири 20 млн. сўм ҳисобига амалга оширилди. 72-қишлоқ оилавий поликлиникаси 19 млн. 500 минг сўм ҳисобига хона ва коридорлари ҳамда кириш фасад қисми жорий таъмирланди. 73-қишлоқ оилавий поликлиникасида 30 млн. 700 минг. сўм ҳисобига бинонинг иккинчи қавати жорий таъмирланди. Ўзбекистон туман тиббиёт бирлашмаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида юқумли касалликлар бўлимига 38 млн. сўм ҳисобига кондиционер, кислород концентратори ва бошқа жиҳозлар олинди.

Тиббиёт бирлашмасига 23 млн. 566 минг сўмлик компьетер жамланмалари, 57 млн. 460 минг сўмлик кузатув камералари, 42 млн. 811 минг сўмлик шахсий ҳимоя воситалари харид қилинди. Ўзбекистон туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 143 млн. сўмлик қаттиқ жихозлар ва 48 млн. сўмлик юмшоқ жиҳозлар харид қилинди.

Ўзбекистон туманида 30 та хусусий тиббиёт муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Улардан тўртта муассаса стационар ва амбулатор хизмат кўрсатади. Қолган йигирма олтита муассаса фақат амбулатор хизмат кўрсатади.

Туманда 1 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мавжуд бўлиб, спорт мактабида жами  3 та спорт объектлари, шундан  1 та футбол стадиони, тип 2 (30х18 спорт зали), 4 та футбол майдони,  1 та мини футбол майдони, 1 та волейбол, 2 та баскетбол майдони  ҳамда 1 та  теннис корт мавжуд бўлиб, унда 18 та спорт тури йўналиши бўйича 172 та гуруҳлар ташкилланиб ушбу гуруҳларда 2570 нафар спортчи ёшлар шулардан 610 нафар қизларни қамраб олинган. Умумтаълим мактабларининг 53 тасида спорт заллари, 243 та спорт майдонлари (61 та футбол, 62 та баскетбол,  63 та волейбол,  56 та  қўл тўпи 1 та теннис корт) мавжуд. 4 та  касб-ҳунар  коллежи ва техникумларида 4 та спорт зали, 13  та спорт майдонлари, 4 та футбол, 4 та волейбол ва 4 та баскетбол, 1 та қўл тўпи майдонлари мавжуд. Жами туман бўйича ёшлар қамрови 22  350  нафарни, 108 945 нафар 7-30 ёшлиларга нисбатан қамров 20,5% фоизни ташкил этади. Шунингдек, туманда 19 та хусусий сунъий қопламали майдончаларда 1280 нафар ёшлар спортнинг мини футбол тури бўйича шуғулланмоқда. Тумандаги Шодлик, Қушқўноқ, Яккатут ва Қулибек маҳалла фуқаролар йиғинларида хусусий фитнес клублари ҳамда 1 та аёллар фитнес клуби мавжуд  бўлиб, 570 дан зиёд ёшлар ҳамда аёллар шуғулланмоқда. Ўзбекистон тумани “Пасткиқўриқ” маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят бюджети  ҳисобидан 927 млн. сўм маблағ эвазига байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт  турини ривожлантириш мақсадида сендвич панелли спорт мажмуаси фойдаланишга топшириш арафасида. Бунда 100 нафардан ортиқ ёшлар спортнинг  байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт  турига қамраб олинади.

Ўзбекистон туманида ёшларни спорт билан шуғулланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2017 йил “Турон” футбол клуби  ташкил этилиб, 2018 йилда футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилиги (Иккинчи лига) мусобақаларида чемпионликни, кейинчалик 2019 йилда В ПРО-Лига Шарқ минтақасида биринчи ўринни эгаллади ва ПРО-Лигага чемпионлигини қўлга киритиб ўтиш баҳсларида ғолиб чиқди. 2020-йилда халқаро миқиёсда ташкил этилган "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақасида финалгача етиб борган. Бу йилги А ПРО лига бахсларда чемпионликни қўлга киритиб Суперлига  йўлланмасини қўлга киритди.

Умуман айтганда, "Турон" футбол тизимидаги барча босқичларни спорт принципларига амал қилган ҳолда босиб ўтмоқда. Туман марказий ўйингохида “Турон” футбол академияси ташкил этилиб, 180 нафар ёшлар қамраб олинди. 2021 йилда  ташабускор тадбиркорлар томонидан мини футбол, аёллар соғломлаштириш маркази, фитнесс клуби,  гимнастика  зали имтиёзли кредитлар асосида қурилиши режалаштирилган.

Туманда ёшлар маънавиятини юксалтириш китобхонликни кенг тарғиб этиш юзасидан 2020 йил давомида 40 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилиб, тумандаги 25 мингга яқин  ёшларни қамараб олинди. Ёшлар ўртасида китобхонлик тарғиботи бўйича ўтказилган тадбирлар ва уларга жалб этилди.

Ўзбекистон туманида “Болага китоб беринг” деб номланган тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Унда мутахассислар томонидан болалар учун адабиётларни саралаш, китоб жавонлари ташкил этиш, ота-оналарни фарзанди учун китоб совға қилишларини тизимли йўлга қўйиш бўйича суҳбат ўтказилди.  

2020 йилда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда кенг жамоатчилик органлари ҳамкорлигида туман ҳудудида қонунчиликни мустахкамлаш, жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши кураш ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлигини таъминлашга қаратилган мақсадли тадбирлар амалга оширилди.

"Обод ва ҳавфсиз маҳалла” тамойили асосида туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида тумандаги 72 та маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган 811 та кўчаларнинг асосий кириш ва чиқиш жойлари ҳамда аҳоли гавжум бўлган жамоат жойларга ўрнатилган 2500 та видеокузатув камералари орқали назорат қилиб борилмоқда.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида хар бир содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга тезкорликда муносабат билдириш мақсадида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида 72 та туну-кун, узлуксиз ишлайдиган милиция таянч пунктлари ташкил этилди ва уларда маҳалла фаоллари, профилактика инспекторлари билан ҳамкорликда хизмат олиб боришлари ташкил этилди.

Шунингдек, тумандаги 72 та маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича манзилли “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди ва ижрога қаратилди. Маҳаллаларда туни кун навбатчиликни ташкил қилиш мақсадида 72 та жамоатчилик назорат масканлари фаолият кўрсатмоқда.

Бунинг натижасида маҳаллалардаги ижтимоий криминоген вазиятдан тўлиқ хабардор бўлган ҳолда 1500 дан ортиқ ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга эришилди.

Туманда жами 72 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, шундан 72 та маҳаллаларда профилактика инспекторлари фаолият юритиб келмоқда. Айни пайтда 68 та профилактика инспекторлари хизмат хоналари билан таъминланди.

Оила турмуш муносабатлари доирасида ҳуқуқбузарлик содир этиб, профилактик хисобда турган 1903 нафар шахсларнинг барчаси билан маҳалла раиси ҳамда унинг ҳуқуқ тартибот бўйича ўринбосарлари, яъни профилактика инспектори томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 280 дан ортиқ оиланинг нотинчлигига бархам берилди.

Маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришда 72 та маҳаллалар ҳодимлари ва профилактика инспекторлари ҳамкорлигида “МФЙ ва ИИБ” номли телеграм гуруҳлари ташкил этилди.

Хурматли тумандошлар!

2020 йил 3-7-сентябрь Халқаро мақом санъати анжумани Шахрисабз шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти номидан Фарғона мақом ансанбли иштирок этди. (Ўзбекистон туманидан иштирокчи қатнашмади). “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали пандемия муносабати билан 2020 йилда ўтказдирилмади. 2021 йилда Самарқанд шахрида ўтказдирилиши режалаштирилган “Буюк ипак йўли” халқаро фолклор санъати фестивали 2019 йилда Марғилон шаҳрида ўтказдирилди ва унда Ўзбекистон туман Маданият бўлими жамоаси ҳам муносиб қатнашди. Ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган ушбу фестивалда 2021 йилда Ўзбекистон тумани Маданият бўлими ижодий жамоаси қатнашиши режалаштирилган. “Рақс сеҳри” халқаро фестивалида Ўзбекистон тумани ижодий жамоаси номидан ҳеч ким қатнашмади. 2020 йил дамомида Маданият бўлими томонидан мумтоз ва фолклор санъатимизни аҳолига етказиш бўйича қуйидаги тадбирлар ҳам ўтказдирилди:

- 2020 йил 8 февраль куни Шўрсув (Дашт чўлпон) маданият марказида “Орзу” ашула ва рақс халқ жамоаси бадий раҳбари Н.Мўйдинов бошчилигида Шўрсув маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун “Мумтоз наволар” деб номланган мусиқали кеча ўтказилди.

- 2020 йил 8 февраль куни Миллий урф-одатларимизни келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш, сумалак пишириш удумларимизни ёшларга ўргатиш мақсадида Ўзбекистон туман Маданият бўлими ҳамда туман хокимлиги билан хамкорликда “Сумалак етти малак” деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

- 2020 йил 20 февраль куни Яккатут маданият маркази тўгарак раҳбари М.Азаматова ҳамда 15-мактаб билан хамкорликда “Камалак” фолклор фестивалининг туман босқичи ўтказилди.

Туманда ижтимоий-сиёсий фаол аёллар сонини кўпайтириш, ижтимоий оғир аҳволдаги, лекин билимли хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида” ги 402-сонли қарорига асосан белгиланган мезонга кўра 109 нафар хотин-қизларга Олий таълимга кириш учун имтиёзли тавсияномалар берилди ва берилган тавсияномалар асосида уларнинг 7 нафари олий ўқув юрти талабаси бўлиш бахтига муяссар бўлдилар.

Туманда тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда фаолият юритиш истагида бўлган аёллар рўйхатини шакллантирилиб, 830 нафар хотин-қизларга “Хар бир оила тадбиркор” дастури доирасида тавсияномалар берилди. Берилган тавсияномалар асосида 435 нафар хотин-қизлар кредит маблағи асосида тадбиркорлик фаолияти  йўлга қўйилди.

Бундан ташқари туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан берилган тавсиялар асосида 30 нафар хотин-қизларга 423 миллион сўм миқдорда имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, 52 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланишига эришилди.

Тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда фаолият юритиш истагида бўлган аёллар учун  “Тадбиркор аёллар” уюшмаси қошида ташкил қилинган ўқув курсларида  89 нафар хотин-қизлар қайта ўқитилди.

2020 йил  давомида ишсиз кам таъминланган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликдан чиқариш мақсадида туманда такрорий ер ажратиш бўйича семинарлар ташкил этилиб, 24 нафар хотин-қизларга 12 гектар ер майдони ажратиб берилди.

Тумандаги 122 нафар кам таъминланган хотин-қизларга (1-сектор бўйича 39 нафар, 2-сектор бўйича 45 нафар, 3-сектор бўйича 25 нафар, 4-сектор бўйича 13 нафар) субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилди.

Шу билан бир қаторда иш билан таъминланмаган, қарамоғида ногирон фарзанди бор 142 нафар хотин-қизларнинг рўйхати шакллантирилди. Уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, уларни кичик бизнес ва хусусий ҳамда оилавий тадбиркорликка жалб этиш, уй шароитида доимий даромад манбаига эга бўлиш имкониятларини яратиш бўйича чора-тадбирлар йил якунига қадар амалга оширилиши режалаштирилди. Хотин-қизлар томонидан билдирилган таклифлар ва мавжуд шароитдан келиб чиқиб,

Уларнинг:

- 26 нафарига тикув машиналари;

-  9 нафарига хотин-қизларга ногиронлик аравачалари

-  3 нафарига эшитиш апарати

-  4 нафарига турли хилдаги реабилитация мосламалари берилди.

         Туманда 2020 йил январ-ноябр ойлари давомида меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга реитеграция қилиш тартиблари тўғрисида туманда 3173 нафар фуқаролар қайтиб келганлиги аниқланган. Миграциядан қайтган фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар бўйича  1947 нафар фуқаролар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан (58 нафар аёллар, 226 нафари 16-30 ёшдаги фуқаролар) бандлиги таъминлашга эришилди.

 Жумладан,

1) АБКМ йўлланмаси асосида – 91 нафарни

2) Жамоат ишларига жалб этилганлар - 321 нафарни

3) Касбга қайта ўқитилганлар – 13 нафарни

4) Мустақил ишга жойлашганлар – 630 навфарни

5) Ўз тадбиркорлигини бошлаганлар – 50 нафарни

6) Норасмий бандлар – 842 нафарни ташкил этади.

         Хурматли тумандошлар!

Агарда рақамлар замирига эътибор қаратадиган бўлсак, амалга ошириладиган ушбу ислоҳотларда азиз тумандошларимизнинг орзу-умидлари, фаровон турмуши, озод ва обод Ватан тақдири ва тимсоли гавдаланади. Янги давр, янги замон бизга ҳар бир жабҳада ана шундай мисли кўрилмаган имкониятларни бермоқда.

Бунинг учун қарийб 240 мингдан зиёд меҳнаткаш ва олийжаноб тумандошларимиз билан қўлни-қўлга бериб, муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона ислоҳотларда даҳлдорлик ҳисси билан ҳар бир масалани, ҳар бир муаммони “Халқ билан мулоқот” тамойили асосида ҳал этишга бор билим ва салоҳиятимиз, куч-ғайратимиз, ташаббус ва шижоатимизни сафарбар этган ҳолда юксак марраларга эришамиз деган умиддаман.

Қадрли Ўзбекистон туманиликлар!

Барчамимиз бир бўлсак, кўзлаган мақсадимизга етиб, юртимизда Республикамиз номи билан аталувчи туманимизни нафақат вилоятимизда, балки мамлакатимизда ҳам юқори марраларни забт этишига ишонаман.