Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокимининг навбатдаги қабули Халқ қабулхонасида ташкил этилди
2020-12-10 22:48:14 147
Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев, шунингдек бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги Халқ қабулхонасида фуқаролар қабулини ташкил этди.
Қабул жараёнида Ўзбекистон тумани ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
20 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этган ушбу қабул жараёнида, уй-жой масаласи, коммунал соҳалар, моддий ёрдам, ишга жойлаштириш, яшаш хонадонини таъмирлаш, турар жой бўйича рўйхатга олиш каби масалаларида берилган саволларга, тегишли жавоблар берилди.
Фуқароларнинг айрим мурожаатларини жойида ҳал этишга эришилган бўлса, ечими маълум муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси қатьий назоратга олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати