Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БОШ ҚОМУСИМИЗНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ
2020-12-07 21:52:35 170
Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Ўзбекистон туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Байрам муносабати билан тумандаги мусиқа ва санъат мактабида тантанали маросим ўтказилди.
Унда туман фаоллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, ташкилот ва муассасалар, ўқувчи ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди.
Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев маросим иштирокчиларини ва туман аҳолисини Бош Қомусимиз қабул қилинган кун билан табриклади.
Туман ҳокими ўз табрик сўзида халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлган Конституциямиз юртимизда демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганлигини айтиб ўтди.
Мамлакатимиз босиб ўтган ғоят мураккаб ва шарафли йўл Бош қомусимизнинг ҳаётбахш кучи ва улкан салоҳиятидан далолат беради.
- Қомусимиз юртимизнинг ўзига хос ривожланиш йўли ва олдига қўйган мақсадларини, инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини, озод ва обод, тинч-тотув яшаш тамойилларини ўзида мужассам этгани билан аҳамиятлидир, - дейди туман ҳокими табрик нутқида.
Тадбирда Ўзбекистон тумани адлия бўлими бошлиғи Ғайратжон Санаев “Конституция – ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати" мавзусида маъруза қилди.
Тантанали маросимнинг бадиий қисмида туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари, 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг бадиий жамоалари ва иқтидорли ўқувчиларининг концерт дастури намойиш этилди.
Тадбир давомида турли кўрик-танловларда совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчи-ёшлар туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати