Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Хитой Халқ Республикасига дуккакли маҳсулотларни етказиб бериш йўлга қўйилмоқда
2020-12-05 09:43:29 170
Кеча, 4 декабр куни Ўзбекистон тумани ҳокими Қахрамонжон Джураев ҳамда “Яйпан томорқа” МЧЖнинг хитойлик ҳамкори Цой Кинхан ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Айни кунларда хитойлик импортёр Цой Кинхан ва “Яйпан томорқа” МЧЖ ўртасида Ўзбекистон туманида етиштириладиган дуккакли қишлоқ хўжалик маҳсулотларни Хитой Халқ Республикасига экспорт қилиш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.
Бу юзасидан “Яйпан томорқа” МЧЖ, “Баходиржон набираси Элдорбек” фермер хўжалиги ҳамда унинг хитойлик ҳамкори ўртасида туманда дуккакли қишлоқ хўжалик маҳсулотларни етиштириш юзасидан имкониятлар ҳамда уларни экспортга йўналтириш шартлари ўрганилиб, тегишли меъёрий хужжатлар тайёрланмоқда.
Туман ҳокими ва жаноб Цой Кинханнинг ўзаро муҳокамалари мазкур масалаларга бағишланди. Туман ҳокими маҳаллий ва хорижий тадбиркор ўртасидаги ўзаро ишончли хамкорлик келгусида туманнинг иқтисодий жиҳатдан юксалишига, ташқи савдо айланмаси янада яхшиланишига ва экспорт географиясининг кенгайишига олиб келишини таъкидлаб, бу борада келгусида амалга ошириладиган экспорт амалиётлари даврида корхонани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати