Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида юриш машғулотлари ўтказилди
2020-11-24 13:38:28 188
Ўзбекистон туманида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафони ўтказилди.
Туман ҳокимлиги, туман ички ишлар бўлими, туман халқ таълими, жисмоний тарбия ва спорт ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, ёшлар ишлари агентлиги, ёшлар иттифоқи, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда аҳоли вакиллари, ёшлар, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ва ходимлари, сиёсий партияларнинг ҳудуддаги фаоллари иштирокида ўтган марафонда минг нафардан зиёд кўнгиллилар қатнашди.
Соғломлаштириш тадбирини ўтказишда туман ИИБ ходимлари, тиббиёт бирлашмаси ва санитария-эпидемиология осойишталиги маркази ходимлари яқиндан кўмакчи бўлишди.
“Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафони иштирокчилари “Ўзбекистон” ўйингоҳининг югуриш йўлаклари бўйлаб юриб келишди ва айнан шу ернинг ўзида эрталабки бадантарбия машқларини бажардилар.
Шунингдек тадбир иштирокчилари спортнинг 100 метр масофага югуриш ва стол тенниси турлари бўйича ўзаро баҳслашдилар.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати