Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида юзага келган электр энергияси таъминотидаги узилишлар бўйича расмий муносабат
2020-11-23 22:12:51 186
Жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 8:10 да Ўзбекистон тумани ҳудудида жойлашган 110/35/10 кВли “Яйпан” нимстанциясида электр энергияси истеъмолининг ортиб кетиши натижасида 16000 кВА қувватга эга бўлган трансформатор пункти фавқулодда аварияли ҳолатда ўчган. Натижада “Бўстон”, “Шодлик”, “Элчи”, "Бекобод", "Шўрқишлоқ", "Кенагас", "Каримобод", "Ислом" “Учбилак”, “Қўрғонча” МФЙлар ҳудудларидаги истеъмолчиларнинг электр энергияси таъминотида узилишлар юзага келди.
Ушбу муаммони бартараф этиш учун, шунингдек, истеъмолчилар узоқ муддат электр энергия таъминотисиз қолмаслигининг олдини олиш мақсадида кеч соат 20:35 да “Яйпан” нимстанциясидаги авария ҳолатида ўчган Т-2 куч трансформаторидан таъминланувчи истеъмолчилар таъминоти вақтинча ушбу нимстанциядаги Т-1 куч трансфортматорига ўтказилиб, аҳолини электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилган.
“Яйпан” нимстациясига “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг тегишли бригадалари тўлиқ таркибда жалб қилингани, ушбу вазиятни бартараф этиш чоралари тез фурсатларда ўз якунига етказилишини маълум қиламиз. Бундай аварияли ҳолатларнинг қайта юзага келмаслиги ва уларнинг олдини олиш борасида вилоятнинг барча туман ва шаҳар ҳудудларида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан ўз вақтида чоралар кўрмаганлиги сабабли “Яйпан” нимстанцияси маъсулларига қонунчиликка кўра чоралар кўрилганлигини маълум қиламиз.
"Фарғона ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати