Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман деҳқон бозори фаолияти доимий ўрганиб борилмоқда
2020-11-05 23:49:57 199
Бугун, Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Қ.Джураев, тегишли идоралар вакиллари ҳамроҳлигида Яйпан шаҳридаги Деҳқон бозорида бўлиб, бу ердаги нарх-навони ўрганди.
Бозор ҳудудидаги аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси фаолияти билан ҳам танишди.
Ташриф давомида туман ҳокими маҳсулотларнинг нархи ва сифати, тўлиқлиги ва заҳирасини ўрганди. Бирламчи озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тўлиқ бўлиши, нархларнинг ошиб кетмаслиги, сотувчиларнинг ўз ишига виждонан ёндашиши кераклиги таъкидланди.
Шунингдек, ўрганишлар жараёнида, бозорда санитария, гигиена қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли тавсия, кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати