Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
«Иттифоқ» ва «Камалак»нинг янги сардорлари сайланди
2020-10-30 18:59:46 459
Бугун тумандаги “Шодиёна” тантаналар саройида Ўзбекистон тумани Сардорлар Кенгаши сайлови бўлиб ўтди.
Сайловда умумий ўрта таълим мактабларидан сардорлик учун ўз номзодларини қўйган ўқувчилар қатнашдилар.
Ҳар бир сардор “Агар мен туман сардори бўлсам...” шиори остида амалга ошириладиган лойиҳаларини баён этиб беришди.
Мазкур лойиҳаларда ҳар бир ёшнинг ўз дунёқараши, ижтимоий ҳаётда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга муносабати, тенгдошларининг вақтини мазмунли ўтказиш борасида ўртага ташлаган таклифлари акс этди.
Лойиҳалар тақдимотидан сўнг мактаб сардорлари ўзлари маъқул кўрган сардорларга очиқ овоз беришди.
Тўпланган овозлар натижаларига кўра, туман “Иттифоқ” ва “Камалак” сардорлари ҳамда 12 та йўналишда сардорлар аниқланди.
Туман “Иттифоқ” сардори этиб, 11-мактаб сардори Бахтиёржон Ғанибоев, “Камалак” сардори этиб эса 14-мактаб сардори Шахнозахон Сойибназарова сайланди.
Шунингдек, сайлов натижаларига кўра ташкил этилган Сардорлар Кенгашига келгусидаги фаолиятида унумли фойдаланиши учун Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши томонидан ноутбук тақдим этилди.
Умид қиламиз ва ишонамизки, бугун сайланган сардорлар ўзларига билдирилган ишончни оқлаш учун бор имкониятларини ишга солиб, ўз вазифаларини сидқидилдан адо этишади. Ҳар бир тенгдошларининг кўнглига йўл топишга интилишиб, юртимиз равнақига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати