Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2020-10-27 19:38:03    148

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқда «Қолган ишга қор ёғяпти» – Ўзбекистон туманидан мурожаат” сарлавҳаси билан Ўзбекистон тумани Ҳайдаробод қишлоғида истиқомат қилувчи Дониёр Эргашевнинг мурожаати эълон қилинди.

Худди шундай мазмундаги мурожаат аввал ҳам, айнан шу ижтимоий тармоқ орқали эълон қилиниб, аввалгисида мурожаатчининг шахси очиқланмаган эди. Лекин шундай бўлсада, мазкур мурожаат биринчи бор эълон қилингандаёқ, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги томонидан расмий муносабат билдирилган эди.

Мазмуни деярли бир хил бўлган ҳар икки мурожаатда ҳам, мурожаатчи томонидан “Бундан беш йил аввал кўчаларни астфальтлаштириш лойиҳаси қишлоққа келганлиги, кўчанинг беш юз метрлар асфальтланмаган жойи чала қолиб кетганлиги. Ўшанда мутассаддилар энди қолгани баҳорга чиқиб босилади, дейишганлиги. Лекин улар айтган баҳорнинг бу йил олтинчиси ўтди ҳамки, кўчани асфальтлашдан ҳеч дарак йўқлиги” ҳақида баён этилади.

Мурожаатчи шунингдек, “Маҳалла аҳли маҳалла фуқаролар йиғинига кирсак, раис ўша вақтда бир икки сўмини ташлаганларингда бўларди, лекин ҳозир «Обод маҳалла» дастури келган, демоқда? Қолган ишга қор ёғар, дегани шу бўлса керак-да!” дея изоҳ билдиради ўз мурожаатида.

Шунга кўра, Ўзбекистон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

  Ижтимоий тармоқдаги мазкур мурожаат юзасидан тегишли тартибда ишчи гуруҳ тузилиб, мавжуд ҳолат ўрганиб чиқилди.

Хусусан, ҳокимлик бош мутахассиси, туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, Хайдаробод МФЙ раиси ҳамда бевосита мурожаатчи иштирокида айнан Хайдаробод маҳалласида мурожаатда келтирилган важлар ва унинг ечими юзасидан ўрганиш ўтказилди.  

Маълум бўлишича, ҳақиқадан ҳам 2014 йилда Хайдаробод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида дастур асосида 600 метр ички йўл асфальт қилинган. Яъни, дастурга айнан шу ҳудудда, айнан 600 метр масофадаги йўлни асфальтлаштириш режаси киритилган ва мазкур режа тўлиқ бажарилган. Мурожаатчи назарда тутаётган йўлнинг қолган қисми эса дастурга киритилмаганлиги боис, асфальтлаштирилмаган.

Шунингдек, мурожаатчи ижтимоий тармоқ орқали баён этганидек, Хайдаробод МФЙдаги мазкур асфальтлаштириш ишлари “Обод қишлоқ” дастури асосида амалга оширилмаган. Яъни, мазкур маҳалла фуқаролар йиғини “Обод қишлоқ” дастурига киритилмаган.

Шундай бўлсада, тегишли мутахассисларнинг мурожаатчи билан очиқ ва самимий суҳбатида дастурга киритилган ички йўлларда белгиланган таъмирлаш, асфальтлаштириш ишлари бажарилмасдан қолиб кетмаслиги, мурожаатчи ўйлаганидек мазкур ҳудуд “Обод қишлоқ” дастурига киритилмаганлиги тушунтирилди.

Шунингдек мурожаатчининг “Маҳалла аҳли маҳалла фуқаролар йиғинига кирсак, раис ўша вақтда бир икки сўмини ташлаганларингда бўларди” мазмунидаги сўзларининг қанчалик тўғрилигига аниқлик киритилганда, мурожаатчи бу сўзларни МФЙ раиси Х.Туронов айтмаганлиги, қайсидир жамоатчилик асосидаги маҳалла оқсоқолининг гапларига ишониб, шу мазмундаги фикрни баён этганлигини ҳақида маълум бўлди.

Энг муҳими, туман ҳокимлиги томонидан, тегишли масъул ташкилотлар билан биргаликда юқоридаги мурожаат юзасидан, маҳалла ички кўчаларига тегишли тартибда асфальт ётқизиш ишлари навбатдаги манзилли дастурларга киритиш кўзда тутилди.