Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
1 ноябрдан нималар ўзгаради?
2020-10-27 09:17:08 167
"Ҳуқуқий ахборот" канали 1 ноябрдан кучга кираётган янги тартиблар, оширилаётган маошлар ва бекор бўлаётган имтиёзлар ҳақида маълумот берди.
1. Ҳар йили ноябрда “Кексалар учун туризм ойлиги” ўтказилади
Ҳукумат қарорига кўра, ноябрь ойи “Кексалар учун туризм ойлиги” деб эълон қилинган.
Ушбу тадбир доирасида ҳудудлардаги туризм инфратузилма объектлари томонидан ихтиёрий тақдим қилинадиган чегирма ва акциялар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг веб-саҳифаларида эълон қилиб борилади.
2. Солиқ кодекси билан берилган қуйидаги имтиёзлар бекор қилинади:
Ер солиғи бўйича қуйидагилар томонидан эгалланган ер участкалари:
- соғломлаштириш ҳамда дам олиш жойлари, хусусан дам олиш уйлари;
- аҳолининг оммавий дам олиши ва туризм учун жойлар, агар улар тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган бўлса;
- санаторий-курорт объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса;
Мол-мулк солиғи бўйича санаторий-курорт хизматлари кўрсатиш учун фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса.
3. Соғлиқни сақлаш органлари бошқарув ходимларига ҳар ойлик устама тўланади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий бошқарув органлари ходимларига қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
- 1 йилдан 3 йилгача – 0,3;
- 3 йилдан 5 йилгача – 0,6;
- 5 йилдан 10 йилгача – 0,8;
- 10 йилдан 15 йилгача – 1;
- 15 йилдан 20 йилгача – 1,2;
- 20 йилдан юқори – 1,5.
4. ДТМ ҳамда Бадиий академия ходимларининг маошлари оширилади
ДТМ бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентлари 1,5 баравар миқдорида қўлланилади.
Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппарати ходимларининг лавозим маошига 100 фоиз миқдорида ойлик устамалар белгиланади.
5. Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш ва қадоқлаш билан шуғулланувчи тадбиркорларга маҳсулотларни хориж фитосанитария талабларига мувофиқлаштиришга амалий ёрдам бериш учун ўсимликлар карантини давлат инспекторлари бириктирилади.
Ўз ҳудудида аниқланган зарарли организмлар ҳамда фитосанитар дала назоратини ўтказиш тўғрисида Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига ихтиёрий мурожаат қилган ва уларнинг оқибатларини бартараф этган шахслар маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.
6. Божхона тизимида янгича тартиб
Божхона тизимида қуйидагича тартиблар ўрнатилади:
- божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақти хавф даражасидан келиб чиқиб, 3 суткадан 1 кунгача қисқартирилади;
- божхона назоратининг муқобил турларини қўллашни кенгайтириш орқали товарларни божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш ҳолатлари қисқартирилади;
- Давлат божхона қўмитасининг хавфларни бошқариш тизими автомобиль чегара божхона постларида жорий этилади;
- транспорт воситаларини вақтинчалик олиб киришда ташувчига реал вақт режимида электрон шаклда қайта олиб чиқиш муддати тугашидан олдин вақтинчалик олиб кириш муддатини узайтириш ва тегишли йиғимни тўлашни амалга ошириш имконияти тақдим этилади;
- “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормасини идентификациялаш ва баҳолаш услубияти тадбиркорнинг ўзи томонидан ишлаб чиқилади.
7. Мобил алоқа операторлари учун имтиёзлар
Мобил алоқа операторларига радиоэлектрон қурилмалар, асбоб-ускуналар ва бошқа қурилмаларни Ўзбекистонга олиб кириш рухсатномасини, сотиб олиш, ўрнатиш, лойиҳалаш ва қуриш учун рухсатнома олмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштириш ҳуқуқи берилади.
Барча вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига рақамлаштириш бўйича ўринбосар (Chief Digital Officer) ваколатлари юклатилади.
8. Давлат харидлари тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштироки кенгайтирилади
Давлат харидлари тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш мақсадида:
- устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 минг бараваридан юқори бўлган импорт товарлари харидларининг мақсадга мувофиқлиги ҳар чоракда кузатув кенгашлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади;
- хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланади ва чегараланади;
- Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган товарлар бўйича тендер (танлов) иштирокчилари таклифларини баҳолашда маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт товарларининг CIP (Ўзбекистон) нархидан 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда преференция берилади.